Аёлнинг жойи ҳамиша ошхонадами?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиянинг Нюкасл дорилфунунида ижтимоий сўров ўтказилиб, унда ўттиз ёшдан қирқ ёшгача бўлган 200 эркак ва аёл қатнашди. Сўров иштирокчиларининг каттагина қисми аёллар тўла иш куни мобайнида ишхонасида банд бўлса ҳам, уларнинг жойи ошхонададир, деб ҳисоблайди. 75 фоизи эса оила учун озиқ-овқат харид қилиш ва пишириб-куйдириш ҳам тўла аёлларнинг вазифаси, деб таъкидлайди. «Нима учун рўзғорнинг бор ташвиши айнан аёллар зиммасига тушиши керак?» деган саволга жавоблар турлича бўлди: бирови уларнинг бўш вақти кўпроқ деса, бошқаси аёллар эркаклардан фарқли ўлароқ, таом тайёрлашга фойдали маҳсулотларни танлашга уста, деб далил топди.

Инсоният тарихи давомида аёлга кунининг катта қисмини ошхонада ўтказиш одат бўлиб келган: у таом тайёрлайди, оила аъзоларини овқатлантиради, кирини ювади ва уйини тозалайди. Ўрта асрлардан бери эркак рўзғор нафақасига, аёл эса ўчоқбошига масъул бўлиб келган. Шундан буён замонлар ўзгарди, аёллар ўзгарди, аммо оилага таом тайёрлаш аёлларнинг асосий вазифаси бўлиб қолаверди. Тўғри, ҳатто тухум қовуришни эплай олмайдиган қизлар ҳам бор, лекин вақти-соати келиб улар ҳам буни уддалайдиган бўлиб кетишади. Аёлларнинг кўпчилиги деярли бутун кунини турли таомлар тайёрлаш учун ошхонада ўтказади. Бу уларнинг кўп вақтини олади.

Шундай бўлиши шартми? Бу саволга мадраса мударрисаси Мадина Ҳусниева бундай жавоб беради: «Барчага маълумки, вақтни фойдали ишларга сарфлаш, уни беҳуда совурмаслик керак. Таом масаласига келсак, иймонли киши овқатланиш меъёрини билиши лозим. Одатда, овқат ҳаёт кечириш ва ибодатлар учун куч йиғиш мақсадида ейилади, баъзилар каби турфа таомлар еб лаззатланиш инсоннинг бош мақсади бўлмаслиги даркор. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўп таом ейиш ва семиришдан қайтарганлар. Ҳадислардан бирида:«Мўмин битта ичагини тўлдирса, кофир етти ичагини тўлдиради», дейилган. Яна: «Инсон тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони унинг ошқозонидир», деган ҳадис ҳам бор. Таомланиш одобига кўра, дастурхондан чала тўйган ҳолда туриб кетишга одатланиш керак. Аммо аёл ошхонада таом тайёрлаётганида Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиши, Қуръон сураларини ёдлаши ёки уларни магнитофон орқали тинглаши каби фойдали ишлар бошқа гап. Бунда вақт фойдали машғулотларга сарфланган бўлади. Аёл ҳам овқатини пиширади, ҳам ибодат билан шуғулланади. Шу тариқа аёлнинг оила аъзоларига таом тайёрлаши ибодат даражасига кўтарилади ва у бунинг эвазига охиратда ажр-мукофотга сазовор бўлади».
Мавзуга оид мақолалар
Бугун мусулмон бўлмаган кишилар ҳам дунё тарихида биринчи бўлиб кишиларни оғиз тозалаб юришга буюрган давоми...

20:32 / 09.01.2017 4516
Ҳозирги кунимиздан 1443 йил аввал душанба куни Рабиъул аввал ойининг 12сида яъни милодий 571 йил 20 апрелда бу давоми...

14:45 / 08.12.2016 3749
Хабар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси давоми...

15:30 / 07.02.2018 2809