Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР ФИҚҲИ

Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар? Жавоб:

 وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ قُرْطٌ فَدَخَلَ الْمَاءُ الثَّقْبَ عِنْدَ مُرُورِهِ أَجْزَأَهُ وَإِلَّا أَدْخَلَهُ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي إدْخَالِ شَيْءٍ سِوَى الْمَاءِ مِنْ خَشَبٍ وَنَحْوِهِ كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ

«Сирға ва узук тор бўлса (ва ўз ҳолича остига сув етмайдиган бўлса), таҳорат ва ғуслда уларни ўрнидан қимирлатиб, остига сув етказиш вожибдир. Сирға тақилмаган бўлса, қулоқ ва бурун тешигидан сув кирадиган бўлса, таҳорат жоиз бўлади. Агар (остига, ичига) сув кирмаса, сув киритилади. Сувдан бошқа нарсаларни (чўп каби) киргизишга уринилмайди. «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган» («Фатвои ҳиндия»). Савол: Оёқ-қўл тирноқларига лак қўйган ҳолда қилинган таҳорат дуруст бўладими? Жавоб: Одатда лак ўзидан сув ўтказмайди. Шунинг учун лак остидаги тирноқларга сув тегмай қолган бўлади. Бу билан таҳорат ҳам, ғусл ҳам дуруст бўлмайди («Хойрул фатаво»).

 وَلا بُدَّ مِن زَوالِ ما يَمنَعُ مِن وُصُولِ المَاءِ لِلجَسَدِ كَشَمعٍ وَعَجين.

«Шам ва хамир каби танага сув етишига тўсқинлик қиладиган нарсаларни кетказиш лозим» («Мароқил фалоҳ»). Баъзи бир китобларда таҳоратсиз намоз ўқиш куфр дейилган. Бунда намозни писанд қилмай, таҳоратсиз ўқийвериш куфрдир.

وَبِهَذَا ظَهَرَ أَنَّ تَعَمُّدَ الصَّلَاةِ بِلَا طُهْرٍ غَيْرُ مُكَفِّرٍ فَلْيُحْفَظْ وَقَدْ مَر أَيْ فِي أَوَّلِ كِتَابِ الطَّهَارَةِ ، وَقَدَّمْنَا هُنَاكَ عَنْ الْحِلْيَةِ الْبَحْثَ فِي هَذِهِ الْعِلَّةِ وَأَنَّ عِلَّةَ الْإِكْفَارِ إنَّمَا هِيَ الِاسْتِخْفَافُ .

«Мана шу билан (масала) зоҳир бўлди. Ёдлаб олгин! Таҳоратсиз намоз ўқишга қасд қилиш (кишини) диндан чиқармайди. Бу нарса таҳорат китобининг аввалида ўтди. У ерда «Ҳиля» китобидан бунинг иллати ҳақидаги баҳсни келтириб ўтдик. Таҳоратсиз намоз ўқувчини кофирга чиқарадиган нарса унинг намозни писанд қилмаслигидир» (Шомий). Савол: Сунъий соч улаган аёллар таҳоратда бошларига қандай масҳ тортадилар? Жавоб: Сунъий сочни ечиб, асл сочларига масҳ тортишлари лозим бўлади.

لَو مَسَحت عَلى شَعرٍ مُستَعارٍ لا يَصِحُّ لِأنَّ المَسحَ عَليهِ كَالمَسحِ فَوقَ غِطاء الرَّأسِ وَهَذا لا يُجزي في الوُضُوءِ.

«Аёл киши уламасоч ёки парик устидан масҳ тортса дуруст бўлмайди, чунки уларнинг устидан масҳ тортиш бошни ёпган (бошга кийилган) нарса устидан масҳ қилиш кабидир. Бу нарса таҳоратда жоиз бўлмайди» (Ал-Фиқҳул Ҳанафий. Ж. 1. Б. – 69). Рўмол устидан тортилган масҳнинг ҳукми ҳам шундайдир. Шунингдек, аёл киши сочларини бошига турмаклаб олса ва ўша турмаклаган сочларига масҳ тортса ҳам жоиз бўлмайди.       وَلَا يَجُوزُ الْمَسْحُ عَلَى الْقَلَنْسُوَةِ وَالْعِمَامَةِ وَكَذَا لَوْ مَسَحَتْ الْمَرْأَةُ عَلَى الْخِمَارِ إلَّا أَنَّهُ إذَا كَانَ الْمَاءُ مُتَقَاطِرًا بِحَيْثُ يَصِلُ إلَى الشَّعْرِ فَحِينَئِذٍ يَجُوزُ ذَلِكَ

عَنْ الشَّعْرِ

«Дўппи, салла устидан масҳ тортиш жоиз эмас. Шунингдек, аёл киши рўмоли устига масҳ тортса ҳам, дуруст эмас. Лекин сув томчилари рўмоли остидан ўтиб сочларига етса, масҳ жоиз бўлади» («Фатвои ҳиндия»).

فَلَوْ مَسَحَ عَلَى طَرَفِ ذُؤَابَةٍ شُدَّتْ عَلَى رَأْسِهِ لَمْ يَجُزْ مَقْدِسِيٌّ 

«(Аёл киши) бошига турмакланган сочларига масҳ тортса, жоиз бўлмайди» («Роддул муҳтор»).      
Мавзуга оид мақолалар
Илм талаб  қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар 2.Илмга иштиёқсизлик. Бунга бир қанча ҳолатлар киради, давоми...

14:19 / 31.01.2017 4105
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 5283
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

17:55 / 06.03.2018 2761
Устозимиз Шайх Ҳазратларининг таъзияларида иштирок этаётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

06:18 / 03.02.2017 10170