Ҳолвайтар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳолвайтарга: 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин кетади

Қозонни қиздириб ёғни доғлайсиз (қўй ёғи бўлса, яна яхши) ва қозонни оловдан олиб, ёғни шопирасиз, ёғ бир оз совигач, ун солиб аралаштирасиз. Қозонни яна оловга қўйиб бир оз ковласангиз, ун жигарранг тусга киради. Шундан сўнг қайноқ сувда эритиб қўйилган шакар ёки қандни қозонга қуясиз ва оловни сустроқ ёқиб, ҳамма вақт аралаштириб турасиз, ҳолвайтар бир оз қайнагач, тўқ қизил тусга киради. Қозонни оловдан олиб совитасиз ва ҳолвайтарни пиёла ёки ликопчаларга солиб дастурхонга келтирасиз. Таъмини яхшилаш учун шакар ёки қанд эритаётганда озроқ ванилин қўшсангиз ҳам бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Завол балқиб уммонимда, наҳримда, Шарму ҳаё танқис бўлган давримда, Оқ рўмоллар пайдо бўлди давоми...

19:13 / 10.11.2016 5113
 Кичкина бир болакай оғир тошни ўрнидан қўзғатмоқчи бўлди. Лекин уддасидан чиқолмади. Уни кузатиб турган давоми...

15:31 / 27.10.2016 5117
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги давоми...

15:05 / 08.12.2016 4668