Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР ФИҚҲИ

Савол: Таҳоратдан кейин юз-қўлни артмаслик суннат дейишади. Шу тўғрими?

Жавоб:

عن عائشة رضي الله عنها قالت :"كان لرسول الله صلى الله عليه وسلم خِرْقَة يُنشِّفُ بها بعد الوضوء" أخرجه الترمذي.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир бўлак латталари бўлиб, таҳоратдан кейин у билан артинар эдилар» (Термизий ривояти).

أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِالتَّمَسُّحِ بِالْمِنْدِيلِ لِلْمُتَوَضِّئِ وَالْمُغْتَسِلِ إلَّا أَنَّهُ يَنْبَغِي أَنْ لَا يُبَالِغَ وَيَسْتَقْصِيَ فَيَبْقَى أَثَرُ الْوُضُوءِ عَلَى أَعْضَائِهِ

«Таҳорат ёки ғусл қилган кишининг сочиқ билан артинишида ҳеч қандай зиён йўқ. Лекин таҳоратнинг асари аъзоларида кўриниб турадиган даражада артиниш керак бўлади, ҳаддан зиёд муболаға билан артмаслик керак» («Баҳрур роиқ»).

Савол: Таҳорат қилаётганда гаплашиш ва азонга жавоб бериш мумкинми?

Жавоб:

عَدَمُ التَّكَلُّمِ بِكَلَامِ النَّاسِ إلَّا لِحَاجَةٍ تَفُوتُهُ

«Одамларнинг (дуо бўлмаган) сўзларидан сўзламаслик (таҳоратнинг одобларидандир). Лекин зарур (эҳтиёж сезиладиган) нарса қўлдан кетадиган бўлса, сўзлаш жоиз» («Дуррул мухтор»).

Азонга жавоб бериш дуо ҳисобланади. Таҳорат пайтида дуо қилишдан қайтарилмаган (Оп ке масаил унка ҳал).

Савол: Таҳорат пайтида салом-алик қилиш жоизми?

Жавоб: Таҳорат пайтида салом берса ҳам, алик олса ҳам бўлади. Лекин таомланаётган кишига салом бериш жоиз эмас. Агар салом берилса, алик олиш овқатланувчи кишининг зиммасига вожиб эмас (Оп ке масаил ун ке ҳал. Ж. 2. – Б. 44).

Савол: Таҳоратли аёл ўша таҳорати билан намоз ўқимай туриб, устидан яна таҳорат қилса бўладими?

Жавоб: Ғусл қилган ёки таҳорат олган аёл ўша ғусл ёки таҳорати билан камида икки ракаат намоз ўқимай ёки таҳорат шарт бўлган бирор ибодатни қилмай туриб, таҳорат устига янги таҳорат қилиши макруҳдир.

Бу ерда икки гапни тушуниб олиш лозим:

  1. Бутун баданга сув етказиб, оқизиш билан таҳорат ҳосил бўлади. Бошқа томондан олиб қаралса, таҳорат ўз-ўзидан ғуслнинг таркибига киради;
  2. Таҳоратни бирор нарсага ишлатмай, унинг устидан яна таҳорат олиш макруҳдир. Таҳоратни ишлатиш деганда олинган таҳорат билан камида икки ракаат намоз ўқиш ёки таҳорат шарт бўлган жаноза, тиловат саждаси каби ибодатларни адо этиш тушунилади (Оп ке масаил ун ке ҳал. Ж. 2. – Б. 30).  
Мавзуга оид мақолалар
Инсон бошига ғамташвиш тушган вақтларда доимо зикрда бўлиб, Аллоҳдан мадад сўраши лозим. Қуйида давоми...

21:17 / 17.02.2017 5346
Сизни излаб Тошкент шаҳрига борсам, Кўрсатдилар мунғайиб қабрингизни. Дилим ёниб кимга дардимни давоми...

10:32 / 05.02.2017 5522
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

08:59 / 08.10.2016 3362
Энди таяммумни қандоқ қилишни ўрганайлик. У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан кейин юзга масҳ давоми...

18:35 / 10.11.2016 21791