Соғлом бўлишнинг муҳим шартларидан бири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз насл-насабини ва келажак авлодини асраб-авайлаб, унинг қадрини билса, ундай давлатнинг келажаги ҳам буюк бўлиши муқаррардир. Чунки ҳар қандай миллатнинг равнақи умумбашарият тарихида тутган ўрни ва мавқеи бевосита фарзандларнинг ақлан ҳамда жисмонан етуклигига боғлиқ.

Соғлом бўлишнинг муҳим шартларидан бири бу бадантарбиядир. Саломатлик борасида инсонга, асосан, учта нарса муҳим: тўғри овқатланиш, бадантарбия, танани озода тутиш; Ҳар бир одам қайси касбда фаолият кўрсатмасин, шу учта нарсага амал қилиш унинг режалари ва орзуларининг маромида амалга ошишига кўмаклашади. Энг муҳими, у касалликка чалинмай, доимо бардам юради. Баъзи одамлар тўғри овқатланиши мумкин, баданини тоза тутиши ҳам мумкин, бадантарбияга вақтим йўқ, деб айтишади. Бу – бир баҳона. Асосий масала шундаки, у ўз ҳаёт тарзини тўғри ташкил эта билмайди. Унинг назарида бадантарбия вақтни кўп оладигандай кўринади. Бундай одамларга ажойиб бир тавсия бор. У кундалик иш тартибига асло зиён келтирмайди. Айтайлик, кеч соат 22 дан то 24 гача бўлган вақтини бадантарбияга берса, ҳеч зарар кўрмайди. Шунда у қаттиқ ухлайди, истеъмол қилган овқатлари яхши ҳазм бўлади. Эрталаб эса ўзини тетик ҳис қилади. Бу одатни у ўз ҳаётига киритиб олгунча, бир ой қийналади. Чунки бошида бадантарбиядан сўнг уйқу қочади. Киши ўзини лоҳас сезади ва ҳоказо. Лекин бу ҳол баданни янги ҳаётга мослашиш, кўникиш даврида бўлиши мумкин бўлган табиий бир ҳолдир. Ҳамма нарса мақсадга , интилишга, ҳаракатга боғлиқдир. Баъзи инсонлар кундалик иши жисмоний эканлиги учун , бадантарбия қилмасам ҳам бўлаверади, деган хаёлга боради. Тўғри жисмоний меҳнат маълум даражада бадантарбия ҳисобланади. Лекин бадантарбия жисмоний меҳнатдан тубдан фарқ қилади. Ундаги ҳиссиёт жисмоний меҳнат жараёнидаги ҳиссиётдан, руҳий ҳолатдан тубдан фарқ қилади. Жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар бадантарбия билан ҳам шуғуллансалар, улар жисмоний меҳнатларини осон, эркин, чарчамай бажаришларига имкон туғилади. Соғликлари янада зиёда бўлади. Бадантарбия билан фақат ақлий меҳнат эгаларигина шуғулланади, деган фикр нотўғри. Табобат қонун-қоидалари ҳамма учун баробардир. Хўш, у қандай бадантарбия эканки, уни кеч соат 22 дан 24 гача бажариш мумкин бўлса? Соат 22дан то 23 гача уй ичидами, йўлакдами, ҳовлидами, қаерда бўлса ҳам, секин лўкиллаб, бир соат мобайнида югуриш, сўнг ўзи билганча гимнастика машқларини бажариш мумкин. Бунда ҳар бир машқ (қўл ёки оёқ ҳаракати) 3 дақиқадан 4-5 дақиқагача такрорий бажарилади. Сўнг бошқа кўринишдаги машқларга ўтилади. Машқларни тугатиб, илиқ сувда енгил чўмилиб, уйқуга ётилади. Албатта, ҳамма учун кеч соат 22 дан 24 гача бадантарбия билан шуғулланиш шарт эмас. Энг муҳими бадантарбия билан шуғулланиб, соғлиги учун манфаатли нарсаларни тановул қилиши лозим.

Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ёдлаш ва ёдлаганларини қайтариб туриш дастури Ушбу дастур Мадина мусҳафи ва унга мос келувчи давоми...

22:16 / 06.03.2017 4696
Аллоҳ таолога муҳаббат мақоматларнинг энг улуғи , даражот чўққиларининг энг юксагидир. Муҳаббатга давоми...

00:02 / 12.12.2016 5073
Агар эр ҳам, аёл ҳам ишласа, уларнинг ҳар бири ўз маошини отаонасига сарфлашга ҳақли Замонавий оилалардаги давоми...

10:18 / 23.02.2017 10850
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, давоми...

14:52 / 15.09.2015 4045