Аста-секин ўлдирувчидан эҳтиёт бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлик ва бўш вақт», деганлар. «Вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесажак» (араб масали). Бекорчилик ҳозирги кунимизнинг энг катта муаммоларидан биридир. Олимлардан бири шундай ёзади: «Бекорчилик нафсни ўлдиради. Чунки у бадандаги қувватни ошириш ўрнига уни сусайтириб, охир-оқибат йўқ бўлиб, парчаланиб кетишига олиб келади. Бўш вақтини нимага сарфлашни билмайдиган инсон охир-оқибат (ичиш, чекиш, гиёҳвандлик каби) зарарли одатларга мубтало бўлиб қолади». Айниқса, таълим олиш жараёнида бўлган ёшлар учун бекорчилик жуда хатарлидир. Статистик маълумотларга қараганда, ўқувчилар учун ўқув йилининг таътилдан ташқари 25% қисми бўш вақтдан иборат бўлар экан. Салафи солиҳларимиздан Имом Нававийнинг шогирдларидан бири устози ҳақида шундай деган: «Шайхимиз – Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин – кеча-ю кундуз ҳеч вақтларини зое кетказмас эдилар. Ҳаттоки йўлда ҳам банд бўлардилар. У зот олти йил умрларини илм олишга сарфлагач, қолган қисмини китоб тасниф қилиш, илм ўргатиш ва одамларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлик ва бўш вақт», деган ҳадисларини етказишга сарф этганлар». “Вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесажак” (араб масали). Вақтларини панд-насиҳат қилишга фидо қилдилар. У киши бир кунда фақат бир марта овқатланиб, саҳар вақтида бир марта ичимлик ичар эдилар. Ҳасан Басрий айтади: «Шундай инсонларни кўрдимки, улар вақтларини дирҳамларидан кўпроқ қизғанар эдилар». Деҳқонлар, нонвойлар, ишчи ходимларни кўрганмисиз? Улар ишга отланар эканлар, доим қувноқ ва хушчақчақ бўлишади. Бекорчи инсон-чи, у гўё илон чаққан кишидай кўрпада думалаб ётаверади. Қани энди у бекорчиликни ишлаш билан синдира олганда бахт-саодатнинг 50% ини қўлга киритган бўлар эди. Эй биродар! Ўрнингдан тур, сени аста-секин ўлдирувчи бекорчиликдан қоч. Манфаатли ва фойдали нарсалар билан ўзингни банд қил. Беш вақт намозни лозим тут. Илм мажлисларига қўшил. Қариндошлик ришталарини ула. Муҳтожларга ёрдам бер. Муҳими ҳеч бир вақтинг беҳуда зое кетмасин.

Умму Билол тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Дазмоллашни махсус дазмоллагич ёки оддий столда қилиш мумкин. Дастурхон, чойшаб ва сочиқларни оддий давоми...

22:26 / 01.01.2017 5505
«Британия озиқовқат маҳсулотларини назорат қилиш Комиссия»си томонидан 2007 йил кузида 6 хил озиқовқат давоми...

06:50 / 29.11.2016 4088
Эй, яқинларининг ва ўзининг саломатлиги учун ўзини посбон деб билган оқила бека Аҳли оилангиз сиҳати сиз давоми...

17:18 / 15.03.2017 23810