Мусобақа олдидан интервью
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

[gallery link="file" size="large" ids="15737,15738,15739,15740,15741"]

   Бугун 19 апрель куни «muslimaat.uz» ходималари қорилар мусобақасига оид олиб борилаётган танлов олди ишлари билан танишгани «Хўжа Аламбардор» масжидига боришди. Тайёргарлик ишлари жуда қизғин кетмоқда эди. У ердаги ҳар бир киши ўз вазифасини сидқидилдан ва пухта бажармоқда эдилар.

Масжидга танлов иштирокчилари бўлмиш қория қизларимиз ҳамда улар таҳсил олаётган билим юрти мудиралари ҳам ташриф буюришган экан. Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз ходималари уларни суҳбатга тортдилар. Хадичаи Кубро ўрта махсус билим юрти мудираси Ибрагимова Нозима суҳбат чоғида қуйидагиларни гапириб бердилар:

«Билим юртимизда 2004 йилдан бери қориялар махсус тўгараги фаолият юритади. Биринчи курсга кирган қизлар орасидан ёдлаш қобилияти, ҳифзи, талаффузи, араб тилини билишига қараб қобилиятлилари ажратиб олинади ва улар билан тўрт йил мобайнида шуғулланилади. Шунинг учун «Қорилар мусобақаси» танлови – авваламбор, билим юртимиз талабалари орасидан энг иқтидорлиларини саралаб олиш учун зўр имкониятдир.

Қизларимизни Аллоҳнинг каломига бўлган эътибори, Қуръон ёдлашга катта масъулият билан ёндашишлари кишини ҳайратга солади. Бунга сабаб эса қизларимиздаги кучли ирода, масъулият ҳисси ва узлуксиз меҳнатдир.

Талабаларимиз орасидан танловда иштирок этиш учун муносиб номзодларни тайёрлаш ҳам енгил ишлардан эмас, албатта. Бу гуёки сочилиб кетган гавҳарларни бир тизимга йиғиш. Яъни сочма илмларини бир маромга келтириб, уларга сайқал бериш демакдир. Бу хусусда устозларимизнинг тутган ўрни беқиёс».

Суҳбат сўнгида Нозима Ибрагимова барча иштирокчиларга муваффақиятлар тилаб, Аллоҳнинг каломи ила бу дунёю охиратда юзлари ёруғ бўлишини тилаб қолдилар.

Шунингдек иштирокчи қизлар ҳам мусобақа олди ҳис-ҳаяжонлари билан ўртоқлашдилар.

«Бу оддий мусобақа эмас. Кўпчилик орасида Аллоҳнинг каломини зикр қилиш катта маъсулиятдир. Шунинг учун бўлса керак ҳаяжонлар ҳам ўзгача, қўрқув ҳам бор» – дейишди Тошкент Ислом институтининг номзод талабалари Сайдуллаева Назокат ҳамда Сатторова Солиҳалар.

«Жуйбори Калон» ўрта махсус билим юртининг номзоди Ўринова Муборак эса Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Қуръон ўқиган кишининг ғамлари кетади, кўнгил чигиллари ёзилади»,– дейилган. Шунинг учун ҳис-ҳаяжонларга берилмасликни барча иштирокчиларга таклиф қилишини айтди.

Хадичаи Кубро ўрта махсус билим юрти номзодлари Камолитдинива Ҳабиба ва Шуҳратова Марямлар мусобақада қатнашишдан мақсадларини ўртоқлашиб: «Қорилар мусобақаси – бу шунчаки билимларни синаш эмас. Балки танловга келганларнинг қалбларида Қуръонга нисбатан муҳаббат ва раҳмат уйғотишдир» – дедилар.

Суҳбат якунида барча иштирокчи қизлар устозларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг қилаётган меҳнатларига ажру савобларни Аллоҳдан сўраб қолдилар. 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусбоқа ўтказилиб, унда университетнинг барча истаган давоми...

18:52 / 21.12.2016 3206
Сиз ноёбсиз Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида давоми...

11:47 / 01.05.2019 3970
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ Фазилатли Устоз Одинахон давоми...

08:57 / 03.02.2017 7507
Исломий ўқув муассасаларининг барпо қилинишида аёлларнинг ўрни катта бўлган. Масалан, Фотима алФихри 859 давоми...

14:55 / 16.02.2017 4087