14-январь – юртимизда Ватан ҳимоячилари куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Ҳар куни кичик ўғлимни боғчага олиб кетаётганимда мени турли-туман саволларга кўмиб ташлайди . Баъзан уларга кичкинтойимнинг қизиқувчанлигидан хурсанд бўлиб кетиб жавоб бераман, баъзан эса эринчоқлигим тутиб: «Эй, жим кетсанг-чи», – деб урушиб ҳам қўяман. Яна унинг яхши кўрган машғулоти – йўлдаги болалар майдончасида маза қилиб сирпанчиқ учиш, арғимчоқда ўтириш. Баъзан «Овқат қилишим керак эди», деб уни олиб кетиб қоламан. Гоҳида майдончада ўйнаётган  бошқа болаларга ҳам тикилиб ўтираман-у: «Нега шукр қилмаймиз?» деб ўзимизни урушиб ҳам қўяман. Ахир дунёдаги қанчалаб мамлакатларда инсонлар боласини кўчага олиб чиқишга зор! Улар ҳар сонияда бомба портлаб қолишидан қўрқадилар, кўчадаги тасодифий ўқ фарзандини бутун умрга ундан айириши ёки майиб қилиши мумкинлигидан қўрқадилар... Яна қанчалаб инсонлар, умуман, уйсиз, бошпанасиз,  болажонлар эса  ҳеч қанақа майдончаларсиз яшашмоқда. Арғимчоқ учаётганлигидан шодон қийқираётган ўғлимга қараб, кўнглимда «Аллоҳим, ўзингга шукр! Юртимизнинг тинч, осмонимизнинг мусаффолиги учун шукр!» дейман. Беихтиёр нигоҳларим осмонга кўтарилади. Чиндан ҳам у мусаффо. Чунки мен иссиққина уйимда маза қилиб болаларим билан дарс тайёрлаётганимда, уларга янги нарсалар ўргатиб, эртаклар ўқиб бераётганимда юртимиз чегараларида совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай бизга қалқон бўлиб турган ҳимоячиларимиз бор. Мен болаларимни бағримга босиб, маза қилиб ухлаётганимда кўзларига уйқу инмаган ва айнан бизнинг сокин тунларимизни қўриқлаб чиқаётган аскарларимиз бор. Ватанимизнинг кучли ва жасур ҳимоячилари бор! Бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари  куни! Назаримда, бу куннни йилда бир марта эмас, балки ҳар куни нишонласак, арзийди. Чунки биз ҳар куни тинч яшаяпмиз, кўнглимиз хотиржам, қалбимиз тинч. Уйимизда шодиёналар тўйга, улар яна қувончли кунларга уланяпти. Ва яна шундай деб ўйлайманки, бу кун фақатгина ҳарбий хизматда бўлганларнинг ёки Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётганларнинг эмас, балки барча эркакларнинг, ҳатто жажжи ўғилчаларимизнинг ҳам байрами! Чунки айни шу руҳият ила улғайган фарзандларимиз  эртага улғайиб Ватанни ҳимоя қилишдек масъулиятли бурчи бор эканлигини ҳис қилиб ўсишади!

Байрамингиз муборак бўлсин, Ватанимизнинг ҳимоячилари!

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда «Лаа давоми...

12:58 / 03.02.2017 15414
 2014 йилда Уммонда шариат қонунларига асосланган биринчи беш юлдузлик «GRAND MILLENIUM HOTEL MUSCAT» меҳмонхонаси давоми...

10:08 / 29.12.2016 3307
Ҳар бир нарсанинг рукни бўлганидек Қуръон ўқишни ҳам рукнлари бор ва улар учтадир. Санаднинг тўғри давоми...

11:21 / 26.10.2016 4789
«Куфр» сўзи луғатда «инкор этиш», «рад қилиш», «беркитиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмларни инкор давоми...

12:26 / 21.04.2017 4782