Обама Nyu-York штатини «Ҳалокат зонаси» деб эълон қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида жўш ураётган кучли довул «Санди» муносабати билан Нью-Йорк штатини ҳалокат зонаси деб эълон қилди», деб хабар беради АҚШнинг КНН телеканали.

«Санди» довули Нью-Йоркга сешанбага ўтар кечаси шиддат билан ёпирилди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ ва Канадада нобуд бўлганлар сони 20га етди. Ҳалок бўлганлар орасида Нью-Йорк, Нью-Жерси, Мериленд, Коннектикут, Пенсилвания, Ғарбий Виржиния штатлари ва Торонто (Канада) шаҳри аҳолиси бор.

Одамларнинг ҳалокатига сабаб, дарахтлар йиқилишида, улкан реклама шитлари, йўл белгилари қулашлари деб кўрсатилмоқда. Бундан илгари Нью-Йорк, Мериленд, Массачусетс, Нью-Жерси, Коннектикут, Пенсилвания, Род Айланд, Делавер штатларида ва Колумбия округида фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

(«РИА новости» дан) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

14:17 / 13.08.2018 8397
                                              7. Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси давоми...

12:30 / 09.02.2017 4710
ҲАДИСНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча оғиз сўз билан Исломдаги улкан давоми...

21:00 / 25.12.2019 3677
embedhttpswww.youtube.comwatchvrtE3XOYJhcembed

15:04 / 11.04.2018 3876