Шоколадли мева бўлаклари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ширинлигимиз кўриниши билан ҳам, мазаси билан ҳам кишиларни маҳлиё қилиши шубҳасиздир. Қолаверса, бу ширинлигимиз байрам дастурхонини кўркига кўрк қўшиши учун салмоқли ҳисса қўшади десак, муболаға қилмаган бўламиз.

 Тайёрлаш учун бизга керакли маҳсулотлар: Олма ёки нок икки дона Лимон бир дона Шоколад, имкон борича, ҳар хилидан, мисол учун сутли, оч жигарранг ва тўқ жигарранг Устига сепиш учун таъбингизга кўра ёнғоқ, писта ёки майизлар Мисол учун, оқ сутли шоколадга хандон писта мағзини майдалаб сепилса, тўқ жигарранг шоколадга кокос бўлакчалари, оч жигарранг шоколадга кунгабоқар пистаси

 Тайёрланиши: Пўсти артилган олма ёки нокни, 6-8 бўлакларга бўлиб, уруғларини тозалайсиз, сўнгра иккита лимонни сувини сиқиб, мева бўлакларини лимон сувига ботириб олинг. Шоколадларни ҳар бирини алоҳида идишда, иссиқ сувли ванна қилиб эритинг ва мева бўлакларини эритилган шоколадга ботириб олинг ҳамда ҳали қотмасдан эҳтиёткорлик билан майдаланган ёнғоқ, писта, кокос бўлакчалари кабилар билан безатиб, қуриши учун салқинроқ жойда қолдиринг. Агар устига ҳеч нарса сепмоқчи бўлмасангиз, унда, мева бўлакларини шоколадга ботириб олгач, совуқ сувга пишиб олинг. Қуриган шоколадли меваларни хоҳлаган идишингизда ва хоҳлаган тарзда дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Болалар билан ажабтовур тажрибалар ўтказиш учун,  ошхонадан анчагина керакли анжомларни топиш мумкин. давоми...

12:27 / 01.02.2017 8125
Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ҳамда ораларингизда севги ва давоми...

04:10 / 27.08.2020 7062
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замон ҳамда маконларга давоми...

14:25 / 06.12.2016 4039
Аллоҳ таоло марҳамат қилади «Зарийат» Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим давоми...

21:00 / 08.01.2020 3875