Таом ейишдаги суннатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомдан аввалги ва таом ейиш асносидаги суннатлар: 1. Тасмия айтиш. 2. Ўнг қўл билан ейиш. 3. Еювчи ўзининг олдидан ейиши. Мана шу суннатларни: «Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» деган ҳадис жам қилади. Муслим ривоят қилган. 4. Луқма тушиб кетса, сидириб ейиш. «Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин» деган ҳадисга кўра. Муслим ривоят қилган. 5. Учта бармоқ билан ейиш. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқлари билан ер эдилар». Муслим ривоят қилган. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча қилган ишлари. Мана шу афзалдир. Таомланишдаги ўтириш сифати:

Чўкка тушиб тиззаси билан ўтириши ва оёғларнинг тўпиғидан пасти кўриниб туриши. Ёки чап оёғини тик тутиб, чапига ўтириш. Мана шу мустаҳабдир. Таомдан кейинги суннатлар

1. Товоқ ва бармоқларини ялаш. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқ ва товоқларни ялашга амр қилиб: «Албатта сизлар қайси бирида барака борлигини билмайсизлар», деганлар. Муслим ривоят қилган.

2. Таомдан кейин Аллоҳга ҳамд айтиш: «Албатта, Аллоҳ бир таомни еб, унинг учун ҳамд айтадиган бандасидан рози бўлур». Муслим ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомдан кейинги дуоларидан: «Алҳамду лиллаҳиллази атъамани ҳаза ва розақони мин ғойри ҳавлин ва ла қувва» эди. Маъноси: «Шуни менга, менинг куч-қувватимсиз, таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бу дуонинг самараси: «Унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилунур». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

22:43 / 25.02.2017 6691
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша давоми...

13:58 / 15.12.2016 3910
Савол Пайғамбаримизнинг бошлари қандай катталикда бўлган          Жавоб У Зотнинг бошлари ўртачадан давоми...

18:38 / 05.12.2017 4048
Иншааллоҳ, бир неча кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келади. Бу ойнинг улуғлигини билмаган, баракасини давоми...

00:47 / 03.03.2024 10691