Тамакининг чекувчига ва атрофдагиларга зарари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тамаки чекиш энг ёмон иллатлардан бири ҳисобланади. Тамакининг тутуни нафақат чекувчини, балки атрофидагиларни ҳам заҳарлайди. Кузатишлардан маълум бўлишича, чекувчи эркакларнинг хотини чекмайдиган эркакларнинг хотинларига нисбатан 4 йил кам умр кўрар экан.

Чунки тамаки тутуни таркибида ўсма (рак) касаллигини келтириб чиқарувчи 50 дан ортиқ канцероген моддалар бор. Шунинг учун чекувчилар орасида чекмайдиганларга нисбатан ўпка ўсмаси 20 марта кўп учрайди. Чекувчилар оиласидаги болалар доимо зарарланган ҳаводан нафас олганлари сабабли, уларда нафас олиш аъзолари яллиғланиши ва аллергик касалликлар кўп учрайди. Чекувчиларда ҳар бир тамакини чекиб бўлгандан кейин 30 дақиқа давомида қон томирларининг торайиши кузатилади. Шунинг учун муттасил чекувчи одамнинг қон томирлари, деярли, доимо торайган ҳолатда бўлади. Бу эса юракнинг қонни ҳайдаш ишини кучайтиради. Юрак кучли ишлаши натижасида тез эскириб, қариб қолади. Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг хабар беришича, чекиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан ҳар йили дунёда 2,5 миллион киши ҳалок бўлади. Чекувчиларга қарата сўнгги сўзимиз Аллоҳ таолонинг «Нисо» сурасида марҳамат қилган хитобидир: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг!»

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Эй илм Жоҳилнинг қаршисида турма беҳол. Беамал ишларида бўлма ҳайронлол. Сенга бағишлагум бутун давоми...

11:48 / 09.02.2017 6672
Диний таҳсилимни эндигина тамомлаган кунларим эди. Муҳтарам отам муфтий Муҳаммад Шофеъ роҳимаҳуллоҳ билан давоми...

21:32 / 10.09.2023 2456
Никоҳ ҳақида қисқача «Никоҳ» сўзи фиқҳ фанида қуйидагича таърифланади «У киши аёлининг маълум аъзоларидан давоми...

13:15 / 11.03.2017 11644
Энг яхши китобга энг яхши одоб Қуръони Карим башарият учун нозил қилинган энг яхши китоб, Аллоҳ таолонинг давоми...

07:27 / 17.03.2017 5521