Жиғилдон қайнаганда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон боласининг тўйимли таомдан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳузурланиши табиий. Аммо баъзан нохушлик ҳам юз берадики, безовталаниб қоласан киши. Тўш остида, қизилўнгач бўйлаб қандайдир ачимсиқликдан нохушлик бошланади. Бу меъёридаги суюқликнинг кўпайиб, қизилўнгач шиллиқ қаватига таъсир этаётганидан нишондир. «Жиғилдон қайнаши фақат дардманд кишиларга хосми ёки соғ одамларда ҳам юз берадими?» деган саволнинг туғилиши табиий. Албатта, ошқозон меъда хасталигига чалинганларда бундай ҳолат кўпроқ юз беради. Кейин кўпчилик ўз мижозига эътибор бермай, таомларнинг иссиқлик ёки совуқлик хосиятларидан келиб чиқмай, егуликларга зўр беради. Парҳез бузилгандан кейин, тўғрироғи, гўшт, балиқ таомлар қовурилган неъматлар, тузламалар, спиртли ичимликлар истеъмолидан сўнг, ҳатто ҳомиладорлик пайтларида ҳам ана шундай нохушлик кузатилган. Шунинг учун иложи борича, сирка, қалампир, хантал каби аччиқликларни истеъмол қилмаслик керак. Айрим кишилар меъдадаги бундай нотабиий ҳолат юз берган пайтда ичимлик содасига мурожаат қилишади. Албатта, сода ошқозон кислотасини камайтириб, бироз ором бериши мумкин. Кейин эса ошқозон ширасидаги гидрохлорид кислотасининг кўпайишига сабаб бўлиб, салбий ҳолатларни юзага келтиради. Яхшиси жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун оз-оз ва тез-тез сифатли овқатланиш маъқул. Овқатни еб бўлган ҳамоноқ ётмаслик, қаҳва, чой ва ўткир ичимликларга ружуъ қўймасликни тавсия этамиз. Баъзилар ёғли таомдан кейин кўнгил очарга ширинлик тановвул қилишни хуш кўришади. Овқатдан кейин бироз ошқозонга дам берган яхши. Ҳатто ичилган чой ҳам егуликлардаги турли фойдали дармон дориларни танамизга сингишига халақит беради. Яна бир масала: тунги дам олишдан икки ярим соат олдинроқ еб-ичишни тўхтатиш фойдали. Бордию, билиб-билмасдан қилинган ҳаракатлар туфайли жиғилдон қайнаши юзага келса, сабзи, редиска, олма ейиш ҳам нохушликни бартараф этиши кузатилган. Жуда ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Саломатлик тақвимидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёлқизларнинг Рамазон ойидаги кундалик дастури Дастурни татбиқ этишдан аввал бир неча изоҳлар давоми...

21:31 / 06.03.2017 5103
Бу мавзуга алоҳида тўхталишимизга Ислом.уз таҳририятига келган кўплаб савол ва таклифлар туртки бўлди. давоми...

18:42 / 18.02.2017 6225
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 2016 йил  июль ойининг 19 куни «Islom.uz» порталининг «muslimaat.uz»  сайтида Рамазон ойида давоми...

23:10 / 10.03.2017 3958
Ривоят қилишларича, Мадинаи Мунавварага табиблар одамларни даволагани келишди. Улар олти ой ишлади, лекин давоми...

20:26 / 02.12.2016 7178