Гулнора Каримова 10 та диний таълим муассасаларининг 20 нафар талабасига стипендия таъсис этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали доирасида Бухоро вилоятининг Когон туманида қайта таъмирланган Биби Орифа мақбарасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.«Меҳр нури»жамғармаси томонидан реконструкция қилинган иншоот Баҳоуддин Нақшбандий мажмуасида жойлашган бўлиб, уни қайта таъмирлаш ишлари «Меҳр нури» Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан бундан қарийб бир йил муқаддам бошланган эди.
Мазкур мажмуа Нақшбандия тариқати асосчиси, сўфий таълимоти муаллими Баҳоуддин Нақшбандийнинг волидаи муҳтарамасига бағишлаб XVI асрда қурилган. Биби Орифа ўз билими, ақл-заковоти, Ислом динига содиқлиги билан машҳур бўлган. Йиллар ўтиши билан таъмирталаб бўлиб қолган мажмуанинг масжид, мақбара ва ҳовуз қисмлари «Меҳр нури» Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан қайтадан қурилиб, таъмирланди. 2012 йилда бошланган қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиб, мажмуа атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. Турфа алвон гуллар, мевали ва манзарали кўчатлар атрофга янада гўзаллик бағишлади. Очилиш маросимида сўзга чиққанлар, ташаббускор ташкилотчиларга, таъмирлашда иштирок этган уста-ҳунармандларга ўз миннатдорликларини билдиришди. Шунингдек, мамлакатимизда маънавий билимларни оширишга қаратилган лойиҳа доирасида «Меҳр нури» жамғармаси Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова юртимиздаги 10 та диний муассасанинг 20 нафар талабасига стипендиялар таъсис этди. Талабалар бир академик йил давомида стипендия олишади. Бундан ташқари, билим юртларга моддий-техник базани кучайтириш мақсадида сертификатлар ҳам топширилди. 2005 йилдан бошлаб юртимизда «Меҳр нури» жамғармаси томонидан бой маънавий меросни сақлаб қолиш, тарихий обидаларни ободонлаштириш, таълим тизимини ривожлантириш, ҳамда модернизациялаш, жамиятда ўзаро тушуниш ва толерантлик руҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Маънавий билим муассасаларини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур кенг қамровли лойиҳа доирасида мамлакатимиздаги етакчи диний таълим муассасаларга дарсликлар, соҳага оид ҳорижий, ҳамда маҳаллий махсус қўлланмалар, компьютер анжомлари, хўжалик ва ташкилий техникалар билан кўмак бериб келинмоқда. Шунингдек, энг иқтидорли талабаларга бир маротабалик стипендия тарзида пуллик грантлар ажратилди. 2012 йилдан бошлаб талабалар бир академик йил давомида стипендия олишмоқда. Ўтган 8 йил давомида 11 та маънавий (диний) билим юртларига жами бўлиб, 114 миллион 869 минг сўмлик миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.
«fondforum.uz» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. Сен эндигина 6 га давоми...

18:59 / 30.11.2016 3709
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти томонидан 16 апрель куни мамлакатимизнинг келажаги давоми...

12:00 / 21.04.2019 4370
  gallery columns2 linkfile sizemedium ids15424,15426,15427,15428 orderbyrand Керакли маҳсулотлар 4та тухум Турли хил кўкатлар Пишлоқ Оқ ва давоми...

11:59 / 04.03.2017 5452
Инсоннинг табиати қизиқ. Касалликка чалинса, баъзилар ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан ўзи «тузалиб» қолишини давоми...

20:05 / 13.12.2016 14584