Фарзанд дунё ҳаётининг зийнатидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғ неъматлардан бири ҳисобланади. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Мол-мулк ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир», деб марҳамат қилади.Зийнат деб безак ёки ясантирилганликка айтилади. Зийнат зарурат дегани эмас, чунки мўмин киши Аллоҳ таоло унга, молу-дунё ва фарзанд бермасдан, тақсим қилган қисматига рози бўлиб, саодатли ҳаёт кечира олади. Агар фарзанд ҳаётнинг зарурати бўлганида Аллоҳ таоло ҳамма бандаларига фарзанд берган бўлар эди. Демак, бандалар фарзандсиз ҳаёт кечирсалар, саодатли ва жаннатни касб қила оладиган ҳаётни кечира оладилар. Айниқса, бугунги кунда бу ҳақиқатга жуда кўп дуч келяпмиз. Баъзи фарзандлар сабабидан ота-оналарнинг турли дардларга чалингани, ҳатто «Қани эди шу болам туғилмаганида», дейдиган даражага етиб бориши бунинг ёрқин далилидир. Бас, сизни уларнинг мол-мулклари ҳам, фарзандлари ҳам таажжублантирмасин! Зеро, Аллоҳ ўшалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоблашни ва кофирлик ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилур (Тавба, 55). Шу ўринда бир савол туғилади. Молу дунё ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнати экан, зарурати эмас экан, унда дунё ҳаётининг зарурати нима? Дунё ҳаётининг зарурати дунёмизни охиратимизга хизмат қилдиришимиздир. Чунки дунё ҳаётининг лаззатлари канча кўп бўлмасин, ниҳояси бор. Агарчи у тугамаса ҳам, биз тугаймиз. Охират эса абадийдир. Демак, зарурат – бу, диндир. Илоҳий кўрсатмадир. Аллоҳ таолонинг иродасига мувофиқ ҳаёт кечиришдир. Инсон мол-дунё ва фарзандсиз саодатли ҳаёт кечира олади, лекин динсиз, солиҳ амалларсиз саодат топа олмайди. Юкоридаги оятнинг давомида шундай дейилди: «Роббингиз наздида эса боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир» (Тавба, 55) Чунки инсон қабрига мол-дунёси ва фарзанди билан кирмайди, улар азобдан сақлаб қола олмайди, манфаат бера олмайди, балки қилган солиҳ амалларигина манфаат беради.
Омина Абдураҳмонова
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Таҳоратни синдирувчиларнинг умумий адади қанча ЖАВОБ Ўн иккита. 1 давоми...

21:27 / 18.03.2017 4190
Савол Хадийжа онамиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан нечта фарзанд кўрганлар           Жавоб 2 давоми...

14:49 / 01.12.2017 2595
Шу йилнинг 14 ноябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди мажлислар залида отинойилар давоми...

14:12 / 15.11.2019 4207
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси давоми...

10:59 / 14.02.2018 4240