Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва фаришталарга, набийларга ва пайғамбарларга нозил қилинган китобларга иймон келтирамиз ва албатта, улар очиқ-ойдин ҳақда бўлганлар, деб гувоҳлик берамиз.

Шарҳ: Ушбу ишлар иймон арконларидан бўлиб, инсон бу ишларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди.

Далил:

1. «Расул ва мўминлар Унга Роббисидан нозил қилинган нарсага иймон келтирдилар. Барча Аллоҳга, Унинг расулларига, фаришталарига, китобларига иймон келтирди. Расуллари орасидан бирортасини ҳам фарқ қилмаймиз». (Бақара, 285)

2. «Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга ва набийларга иймон келтирса, ўшандадир». (Бақара, 177) 

Бас, Аллоҳ таоло ушбу жумлага иймон келтиришни, шаръий эътибордаги иймон қилди. Ушбу жумлага иймон келтирганларни мўмин, деб номлади. Шунингдек, ушбуга куфр келтирганлар кофир, деб номланадилар. 

«Ким, Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, узоқ залолатга кетган бўлади». (Нисо, 136) 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилнинг ҳадисида жумладан қуйидагиларни айтганлар: «Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, ҳамда яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг».

Бу аслларга, набий ва расуллар ҳаммалари иттифоқ қилганлар.

Дарҳақиқат, мазкур аслларга фақат пайғамбарларнинг умматларигина иймон келтирганлар. Ушбу нарсалар диннинг асллари бўлиб, уларга Аллоҳнинг китоби далолат қилган, суннат эса шарҳ қилган ва шунинг учун пайғамбарлар юборилган.

Аммо мазкур аслларнинг душманлари ва уларнинг йўлига юрган файласуфлар ва бидъатчиларнинг инкорлари турличадир. Бу аслларга энг қаттиқ инкор қилувчилар, баъзилар томонидан, ҳукамолар деб номланган файласуфлардир. Ким уларнинг гапининг ҳақиқатини билса, уларнинг Аллоҳга, Унинг пайғамбарларига, китобларига, фаришталарига ва охират кунига иймонлари йўқ эканини англаб етади. 

1. Уларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари қуйидагича: Аллоҳ мавжуд, аммо Унинг моҳияти ҳам, ҳақиқати ҳам йўқ. У жузъий нарсаларни муайян ҳолда билмайди. У ўз қудрати ила амал қилмайди. Унинг хоҳиши ўзининг ихтиёрисиз содир бўлади, каби хурофотлар. 

2. Мазкур файласуфларнинг илоҳий китобларга иймони эса қуйидагича: Улар китобни калом, деб васф қилмайдилар. Гапирди, гапиради, айтди, айтади каби сўзлар йўқ. Уларнинг гапича Қуръон фаол ақлдан башар қалбига оқиб тушган файздир. 

3. Фаришталар бўлса, уларнинг гапича, зеҳний мавжудотлар бўлиб, уларнинг хорижда вужудлари йўқдир. Хорижда чиқиб тушадиган, келиб кетадиган, кўриниб Расулга хитоб қиладиган алоҳида зот йўқ. 

4. Охират кунига иймонга келсак, улар уни инкор қилувчиларнинг энг ашаддийларидир. Уларнинг фикрича бу олам хароб бўлмайди. Осмонлар ёрилмайди. Юлдузлар сочилмайди. Қуёш ўралмайди. Ой тутилмайди ва ҳоказо.

Энди ушбу аслларга Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича қандоқ эътиқод қилинишини кўриб чиқайлик:

1. Фаришталарга иймон

Қуръони карим ва суннати мутоҳҳаро бир неча синф фаришталарга далолат қилган. Улар бир қанча махлуқотлар турларига муваккал қилинганлар. Аллоҳ таоло тоғларга бир турли фаришталарни, булутларга бошқа бир турини муваккал қилган. Шунингдек, ёмғирга яна бир турлисини муваккал қилган. Бачадонга муваккал қилинган фаришталарга эса нутфа ишининг тадбирини қилиб, то одам бўлгунича олиб борадилар. Ҳар бир бандага ҳам фаришталар вакил қилинган бўлиб, унинг ишларини муҳофаза қилади. Ҳисоблаб ёзиб борадилар. Ўлимга ҳам алоҳида фаришталар вакил қилинган. Қабрда савол қилишга, фалакларга, қуёшга, ойга, жаннатга, дўзахга алоҳида-алоҳида фаришталар вакил қилингандир. Фаришталар дунёда Аллоҳнинг энг улуғ аскарларидир.

Қуйидаги оятларда фаришталарнинг баъзи васфлари келган: 

1. «Улар У Зотдан сўзда олдин ўтмаслар ва улар Унинг амри ила амал қилурлар». (Анбиё, 27) 

2. «Улар шафоат қилмаслар. Магар У Зот рози бўлган кимсагагина. Улар У Зотнинг қўрқинчидан мушфиқдирлар». (Анбиё, 28) 

3. «Устларидаги Роббиларидан қўрқарлар ва амр қилинган нарсаларини қилурлар». (Наҳл, 50)

Шунингдек, фаришталардан ҳурматланган бандалар. Саф тортувчилар, тасбиҳ айтувчилар бор. Уларнинг ҳар бирининг маълум мақоми бордир.

4. «Улар У Зотнинг ибодатидан кибр-ла ўзларини олиб қочмаслар ва чарчамаслар. Кечаю кундуз тасбиҳ айтурлар, толмаслар». (Анбиё, 19)

5. «Улар Аллоҳ қилган амрга осий бўлмаслар ва ўзларига қилинган амрни бажарурлар». (Таҳрим, 

Фаришталарнинг бошлиқлари учтадир. Жаброил, Микоил ва Исрофил, улар ҳаётга вакил қилинганлар. Жаброил қалблар ва руҳлар ҳаёти бўлмиш ваҳийга вакилдир. Микоил ернинг ҳаёти бўлмиш ёмғирга вакилдир. Исрофил мамотдан кейин ҳаётга сабаб бўладиган сурни чалишга вакил қилингандир.

Улар Аллоҳнинг махлуқотларидаги ва ишидаги расулларидир. Аллоҳ билан бандалари орасидаги элчиларидир. У Зотнинг ҳузуридан ишни оламга олиб тушурлар. Ишларни У Зотга олиб чиқурлар.

Қуръон фаришталарнинг, уларнинг турлари ва мартабалари зикри ила тўлиқдир.

2. Анбиё ва расулларга иймон

Бизларга Аллоҳ таоло Ўз китобида номларини зикр қилган пайғамбарларга иймон келтириш вожибдир. Яна Аллоҳ таоло исмларини ва ададларини биз билмайдиган, фақат Ўзи биладиган набий ва расулларни юборганига ҳам иймон келтирмоғимиз вожибдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва бир пайғамбарлар ҳақида сенга олдин қисса айтиб бердик ва бир пайғамбарлар ҳақида қисса айтмадик». (Нисо, 164)

«Батаҳқиқ, Биз сендан олдин пайғамбарлар юбордик. Улардан сенга қисса қилиб берганимиз бор ва улардан сенга қисса қилиб бермаганимиз бор». (Ғофур, 78)

Шунингдек, бизларга пайғамбар алайҳимуссаломлар барчалари Аллоҳнинг пайғамбарлигини халойиққа етказганлари, бу ишда камчиликка йўл қўймаганларига иймон келтиришимиз вожиб.

3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш, у кишини тасдиқ қилиш ва келтирган шариатларининг умумий ишларига умумий равишда, батафсилига, батафсил равишда эргашмоқдир.

4. Пайғамбарларга нозил қилинган китобларга иймон. Аллоҳ таоло Ўз Қуръонида номини айтган Таврот, Инжил ва Забурларга иймон келтирамиз. Шунингдек, Аллоҳ таоло улардан бошқа китоб ва саҳифалар ҳам нозил қилганига иймон келтирамиз. Аммо уларнинг номлари ва сонларини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Бунга қуйидаги оятларда ишора қилинган:

«Албатта, у аввалгиларнинг китобларидадир». (Шуаро, 196)

«Албатта, бу аввалги саҳифаларда, Иброҳим ва Мусонинг саҳифаларидадир». (Аъла, 18-19)

5. Қуръонга иймон келтириш – унга иқрор бўлиш ва ундаги нарсаларга эргашишдан иборатдир. Бу бошқа китобларга иймон келтиришдан зиёда ишдир. Биз учун Аллоҳнинг пайғамбарларига нозил қилинган китоблар уларга Аллоҳнинг ҳузуридан келгандир. Улар ҳақдир, нурдир, ҳидоятдир, баёндир, бандаларга шифодир.

Мавзуга оид мақолалар
Тунда қоим бўлиш қиёмат кунидаги узоқ туришни енгиллаштиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:41 / 02.02.2017 8218
Нима қипти энди ёши катта бўлса, мен ҳам ўқишдан чарчаб келяпман. Ўғлим, сиз ёш экансиз, ҳали соғломсиз. Шу давоми...

08:36 / 09.02.2017 3546
АТАЛА ИЧГАНГА НОБЕЛЬ ёхуд ҳолвачи бола Ўн биринчи мактуб Ҳар нарсадан гўдагимнинг иси ширин Ҳидлаб, ўшал давоми...

11:20 / 28.03.2017 3200
27 ноябрь куни Хўжа  Аламбардор масжидида ХХVреспублика қорилар мусобақаси ўтказилди.  Мусобақа икки давоми...

21:00 / 26.01.2017 4524