Шоколад ичидаги «заҳар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Британия озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш Комиссия»си томонидан 2007 йил кузида 6 хил озиқ-овқат рангларини (пищевой краситель)  ишлаб чиқаришда фойдалинишни тақиқлаган эди. Британия (Southampton University) олимларининг хулосаларига асосан бу моддалар болалар организмига салбий таъсир кўрсатади.

 Олимларнинг хулосалари шу қадар жиддийки, Комиссия бу ранг берувчи моддаларни ишлатишни барча ЕС (европа стандарт)ларга тақиқлади. Кўпинча бундай маъмурий чораларни амалга ошириш учун бир неча ойлар, баъзан бир неча йиллар кетади. Бу хабарни эшитгач, Британияда озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари ЕСни хулосасини кутиб турмасдан, бу моддаларни ишлатишдан бош тортишган. Британия олимлари истеъмол қилиш учун хавфли деб қуйидаги қўшимчаларни айтишган: E102, Е104, Е110, Е122, Е124, Е129. Ишлаб чиқариш бозорида ХХ асрнинг охирларида пайдо бўлган бу моддалар бизга, асосан, собиқ Совет Иттифоқи парчаланиши оқибатида чет эл бозорига мамлакатимизда кенг йўл очиб берилгандан сўнг кириб кела бошлади. Бу ёзувлар, асосан, чет элдан келтириладиган ширинликларнинг қадоқ қоғозларида кўрина бошлади. Аввалига бу ҳеч кимни ташвишга солмаётган эди. Кейинчалик диёнатли одамларнинг фарзандлари нималарни истеъмол қилишига бефарқ эмасликлари сабабли, бу қўшимчаларнинг нима эканлигига халқимиз орасида қизиқиш пайдо бўлди. Кўриб турганингиздек, бу моддалар атрофида бўлаётган саволлар нафақат биз мусулмонларни, балки номусулмон бўлган, шу моддаларни ихтиро қилган қавмларни ҳам жиддий ташвишга соляпти. Шундоқ экан, биз мусулмонлар ҳам фарзандларимиз тақдири билан жиддий қизиқишимизга тўғри келади. Чунки келажакда жамият шу фарзандларимиз қўлига  ўтади. Бошқа дин вакилларидан кўра, биз мусулмонлар уммат ҳақида кўпроқ қайғуда бўлишимиз зарур. Фарзандларимизни нималарни истеъмол қилишларига бефарқ бўлишимиз келажакда жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун аввал Е қўшимчаси нима эканлигини билиб олсак. Е қўшимчаси бу озиқ-овқат қўшимчаси бўлиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосини ташкил қилмайди, балки ишлаб чиқарувчининг ҳаражатларини иқтисод қилиш мақсадида маҳсулот  таркибига қўшиладиган табиий маҳсулотлар ўрнини қоплаш, маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтириш ва одатдагидан кўра мазалироқ қилиш мақсадида ишлатиладиган кимёвий моддалар. Е ҳарфидан кейин келадиган учта сон эса уни қайси гуруҳга тегишлилигини кўрсатади. Масалан: Е100 дан Е199 гача: озиқ-овқатларга ранг (краситель) бериш учун; Е200 дан Е299 гача: маҳсулотни яроқлилик муддатини узайтириш учун; Е300 дан Е399 гачаси тез айниб қолишдан сақлаш учун; Е400 дан Е599 гачаси маҳсулот консистенциясини саклаш учун; Е600 дан Е699 гача: маҳсулот мазасини кучайтириш учун; Е900 дан Е999 гача: шакар ўрнини босувчилар (сахарин), кўпиксизлантирувчи (пеногасител) ва бошқа қўшимчалар. Дунё врачларининг хулосаларини бир қилиб айтганда, барча қўшимчаларни тўрт категорияга бўлиш мумкин. Энг хавфлилари: Е951 (аспертам), Е952 (цикламат), Е953 (изомальт), Е954 (сахарин) булар ҳаммаси шакар  ўрнини босувчилар бўлиб, кўп истеъмол қилиш натижасида мияда ўсма бўлишига, кўзни кўриш қобилиятини бузилишига, ҳатто оғир оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Е121 (қизил цитрус ранг берувчи), Е123 (амарант ранг берувчи) ва Е240 (консервант формальдегид) бу учала қўшимчаларинг хавфли ўсма (злокачественний опухл) касаллигини келтириб чиқариши илмий исботланган. Биринчи иккита қўшимчани  газланган ширин ичимликлар (фанта, кола ва шунга ўхшаш ичимликлар), сўрғич қандлар (чупа-чупс) ва рангли музқаймоқлар таркибида топиш мумкин. Е240 қўшимчаси эса консерва маҳсулотлари таркибида кўп учрайди. Ошқозон-ичак, жигар,  дисбактериоз ва холецистит касалликларига учраганлар учун  ўта хавфли бўлганлари Е250, Е251 (нитрат натрий), Е252 (нитрат калий), Е620 (глутамин кислотаси) ва Е621 (глутамат натрий)лар ҳисобланади. Бу қўшимчалар колбаса, консерва маҳсулотлари ва қаттиқ пишлоқлар таркибига қўшилиши мумкин. Одам организмида глутамат кўпайиши заҳарланишга, бу эса жигар ва ошқозон фаолиятини бузилишига олиб келади. Кўпинча глутаматнинг қанчалиги маҳсулот қадоқ қоғозида кўрсатилмайди, шунинг учун бу қўшимчалар бор маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шартли хавфли, яъни охиригича тўлиқ  ўрганилмаган қўшимчалар Е103, Е105, Е121, Е123, Е125, Е126, Е130, Е131, Е142, Е153, Е171-173 газланган ширин сувлар, сўрғич қандлар, рангли музкаймоқлар таркибида учрайди. Бу қўшимчалар хафвли  ўсма касалликлари, жигар, буйрак хасталикларини келтириб чиқариши мумкин. Е210, Е211, Е213-217, Е240 - қўшимчалари эса консерва маҳсулотлари таркибида учрайди, хафвли  ўсма касалликларига сабаб бўлади. Е221-226 - қўшилган маҳсулотлар ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Е230-232, Е239 - аллергик касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Е311-313 - қўшимчалари  йогуртларда, сут маҳсулотларида, сариёғ (сливочний масло), шоколад, колбаса маҳсулотлари таркибида бўлиб,  ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқаради. Е407, Е447, Е450, Е461-466 – қўшимчалари қуюқлаштирилган сутлар (сгущённое молоко) таркибида бўлиб, жигар, буйрак, ошқозон фаолиятини бузилишига олиб келади. Е924a, E924b - газланган ширин (фанта, кока-кола ва шунга ўхшаш) сувлар таркибига қўшилиб, хавфли  ўсма касалликларига сабаб бўлиши мумкин. 5 ёшгача бўлган болалардан ташқари барчага хавфсиз бўлганлари (яъни 5 ёшгача бўлган болалар бу қўшимчалар қўшилган маҳсулотларни, умуман, истеъмол қилишлари мумкин эмас): Е100 (куркумин) - ранг берувчи; соуслар (кетчуп, майонез), карри кукуни, консерва маҳсулотлари таркибида бўлади. Е504 (хамир кўпиртирувчи карбонат магний) - пишлоқ маҳсулотлари, кекслар, сақичлар ва истеъмол тузи таркибида учрайди. Е957 (тауматин) - музқаймок, шакарсиз сақичлар (орбит, дирол ва шунга ўхшаган) таркибига қўшилади. Шундай экан, ҳар қандай замонавий модификациядаги озиқ-овқат маҳсулотлари нафақат ёш организмга, балки биз катталарнинг ҳам соғлигига жиддий хавф солади. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак, бу саволнинг жавоби оддий Е қўшимчаларнинг рўйхатини ёнимизда доим олиб юриб, харид қилаётган маҳсулотларимизнинг қадоқ қоғозига нималар ёзилганлигига жиддий эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ иш бўларди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўта хавфли деб топилган  Е қўшимчалар: Е102. Е104. Е110. Е120-124. E127-129. E131-133. E142. E151. E153-155. E173-175. E180. E214-217. E219. E226-227. E230-231. E233. E236-240. E249-252. E296. E320-321. E620-621. E627. E631. E635. E924a-b. E926. E951-952. E954. E957. Қилаётган ҳайрли ишларимизда биздан, айтилганларга амал қилган Сиз азизлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Омин.

 
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверингларrdquoМузаммил сураси, давоми...

06:00 / 12.06.2020 4025
БУГУННИНГ МУАММОСИ      Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини давоми...

13:02 / 29.04.2017 5237
Ҳеч бир киши мукаммал эмас. Ҳаммамизнинг ҳам ўзимизга яраша камкўстимиз бор, ҳаммамиз ҳам хатоларга йўл давоми...

16:13 / 05.04.2017 4727
Туғруқхонадан мактублар ТАҚДИМ Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл... Алишер давоми...

20:40 / 17.02.2017 3318