Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш – Аллоҳ томонидан берилажак туҳфадир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларигагина бундай тушни кўришни насиб қилади.

Уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўришнинг имконини кўпайтирувчи бир неча омилларни санаб ўтганлар. 1. Албатта, энг натижа берадига йўл бу – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган муҳаббатни ошириш ва Суннатга чин дилдан эргашиш: ҳаёти давомида, иймонда, феъл-атворда, қилаётган ишида ва ҳоказо.

Масалан, Имом Аҳмад ибн Ханбал оғир касалликларига қарамай, ўзларини парвариш қилаётган одамдан таҳорат пайтида оёқларининг бармоқлари орасини қўл бармоқлари билан ювишга ёрдам беришларини сўраганлар. 2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтириш. Баъзи уламолар салавотнинг муайян турларини ўқишни таклиф қиладилар. 3. Аллома Махдум Умар Муаййиранинг айтишича, агар қуйидаги салавотни Жума кечасида минг марта қилинса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўришга умид қилиш мумкин: «Соллаллоҳу аъла Ҳабибиҳи саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи». 4. Баъзиларнинг таъкидлашича, агар Қуръоннинг ушбу оятини кечқурун ётишдан олдин етти маротаба ўқилса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш нияти амалга ошиши мумкин:

إِنَّ اللَّـهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

Маъносининг таржимаси: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг». (Аҳзоб, 56) Бу усуллар баъзи уламоларнинг тажрибаси асосида натижа беради, дейилган. Уларнинг ҳаммаси ҳам оятлар ва хадисларга асосланган эмас. Шунинг учун ҳам уларга оят ва ҳадисларга ишонганчалик муносабатда бўлиш керак эмас. Менинг устозим (айниқса, ўқиш йиллари давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тез-тез тушида кўрган устозим) тушунтириб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатига риоя қилган ва доимо у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида мулоҳаза қилган инсонгина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриши мумкин экан. Валлоҳу аълам.

annisa-today.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
25 январ куни Россиянинг Пенза шаҳридаги Х.Д.Тенишева номли маданийоқартув марказида ҳижоб кунига давоми...

17:12 / 31.01.2018 3085
Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини давоми...

12:58 / 06.09.2017 2355
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини давоми...

13:40 / 22.11.2016 4888
Умр йўлдошингизнинг кўнглини олинг, қанчаданқанча эрлар аёлининг кўнглини олишни хаёлига ҳам давоми...

22:07 / 02.03.2023 2585