Дунё ғам чекишга арзимас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй, Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доим ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

 Эй, Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.

Эй, Одам фарзанди! Бирор куним йўқки, ҳузуримдан сенга ризқим бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.

Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, Ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман!

Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

Мавзуга оид мақолалар
          gallery sizelarge linkfile ids31201,31200,31199,31198,31197,31196,31195,31193,31202      2018 йил 4 феврал куни Наманган вилояти бўйича давоми...

10:27 / 04.02.2018 3722
Янгиликларда Наманганда 26 ёшли аёлнинг эри томонидан қаттиқ калтакланиб вафот этгани хабар қилинди. Бир давоми...

22:36 / 12.08.2020 6402
Шундай қилиб, Исломда гўзалликдан завқланиш ҳалол ва тўғри йўлга қўйилди. Аёлларнинг чиройи ва зебу давоми...

14:25 / 15.11.2016 7625
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

14:28 / 07.04.2017 4669