Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Ҳадиси қудсий)

«Эй, Одам фарзанди! Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни фош қилади. Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! Озгина ризқланар экансан, ризқингни озлигига эмас, ким бераётганига назар сол!

Гуноҳи сағийрани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан.

Менинг макримдан омон қололмайсан. Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

Эй Одам фарзанди! Ғазабимни эслаб яна менга осийлик қилдингми? Қайтарганларимдан қайтдингми? Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми? Молингдан бериб, мискинларнинг кўнглини олдингми? Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми? Сенга зулм этганни кечирдингми?

Сендан узилган киши билан боғландингми? Сенга хиёнат этган кишига инсоф қилдингми? Сендан аразлаган кишига гапирдингми? Фарзандингга тарбия бердингми? Қўшнингни рози қилдингми? Олимлардан дининг ва дунёнгга боғлиқ ишлар хусусида сўрадингми?

Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатларингиздан рози бўламан».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

 
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг ўз ҳаётларидан қониқиш даражалари энг юқори кўрсаткичга эга, чунки улар бошқа эътиқод давоми...

12:28 / 16.04.2019 3230
Фарғона вилояти бўйича ўтказилаётган яна бир Қуръон мусобақаси Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари давоми...

12:05 / 07.02.2018 3502
У ўзи ёмон одам эмасди. Лекин бирорта кишидан унинг яхшилиги ҳақида ҳам эшитмагандим. Жуда ҳам савлатли, давоми...

15:52 / 24.01.2017 6140
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

15:25 / 20.02.2017 4363