Ғазабнинг давоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Сурд розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:

«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим», дедилар.

Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».

Тўртовлари ривоят қилишган

Шарҳ: Ғазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим»ни айтиб турмоғи лозим. 

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кимдаким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса, кетади, бўлмаса, ёнбошласин», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Шарҳ: Албатта, бу ишлар ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.

Имом Абу Довуд Абу Воил ал-Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб, таҳорат қилди. Сўнгра отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди, деб қуйидагиларни айтди:

Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У Зот ҳар бир нарсани кўриб-билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилишини фикр ыилиши зарур. Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши зарур.

Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchve3mC6Ogb46Aampfeatureyoutu.be

15:55 / 18.12.2018 2931
Онамнинг айтишларича, болалигимда ҳам худди ҳозиргидек қизиқувчан, кўп савол берадиган, бир нарсани давоми...

19:18 / 23.02.2019 4258
       Жаннат тўшаклари сендан майинроқ «Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, давоми...

16:05 / 24.01.2018 4458
  Аллоҳ таоло ҳар биримизга турли хил терини ато этган, кимдадир у мукаммал, кимдадир эса муаммоли. Ушбу давоми...

18:12 / 17.01.2017 7044