Рамазон суҳбатлари. 19-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама опа-сингиллар, бугун сиз билан жамоат жойларида, кўча-куйда ўзини тутиш борасида суҳбатлашамиз. Сир эмаски, ҳаммамиз ҳам бу масалада ўрнак эмасмиз. Кўча-куйда ҳамманинг олдида фарзандини қаттиқ овозда уришаётган аёлларимиз йўқ эмас. Фаррошлар минг эгилиб супурган, тозалаб қўйилган кўчага уялмасдан чиқиндиларини ташлаб кетаётган, хотиржам писта чақиб, пўчоғини ерга ташлаётганлар ҳам кам эмас. Имом Исмоил ал Бухорий кўчада таом еган одамдан ҳадис олмаган эканлар! Хўш, биз ҳадис олишга лойиқмизми? Албатта, бунга бугун на  жисмонан ва на ақлан лойиқ эмасмиз. Чунки биз саҳобиялар ҳам эмасмиз, асри саодатда ҳам яшамаганмиз. Аммо ҳеч бўлмаса, маданият жиҳатидан шунга интилсак бўладими?   Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

     
Мавзуга оид мақолалар
   Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат рамзи. Аёл бу, меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, оқибатли опа ё давоми...

08:36 / 14.02.2017 8813
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. У Зот давоми...

15:08 / 17.11.2016 4720
Азиз онажонлар Биз сизларга фарзандингизни Қуръони  Каримни ёд олишида рағбатини ошириш учун қизиқарли давоми...

20:26 / 28.02.2017 8845
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

17:09 / 16.10.2017 3513