Ҳаж зиёрати борасида янгиликлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркия Дин ишлари бошқармаси маълумотларига кўра, 72 мингга яқин турк зиёратчилари айни вақтда Саудия Арабистонида бўлиб, 5 июль куни биринчи зиёратчилар гуруҳи Мадинага етиб келишган.
“30 июль ҳолатига кўра, Туркиядан 70 мингдан зиёд зиёратчилар Мадина ва Макка шаҳарларига боришади, қолганлари уч кун ичида етиб келишади”, деди Дин ишлари бўйича идора вакили Муҳаммад Зейд Озел.
Унинг сўзларига кўра, умуман олганда, ҳаж кунлари Ислом зиёратгоҳларини туркиялик 80 минг ҳожи зиёрат қилиши мумкин.
Яқин кунларда яна 5403 нафар ҳожи муқаддас шаҳарга Дин ишлари бошқармаси орқали ташриф буюради.
Кези келганда айтиб ўтиш керакки, Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан юртимиз ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар сафига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж – 2019” ишчи гуруҳи раҳбари Жасур Акрамов томонидан Макка шаҳрида юртимиз ҳожилари билан ташкил этилган учрашувда маълум қилинди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон вақтида овқатланиш тартиби меъёрида бўлиши керак. Озуқамизни барча витаминлар гуруҳи билан давоми...

18:04 / 30.11.2016 5132
embedhttpswww.youtube.comwatchvbCPZS2WRYembed

13:07 / 15.11.2016 5529
Рамазон ойида мусулмон кишининг овқатланиш режими ва умуман яшаш тарзи ўзгаради ва унда соғлом ҳаёт тарзини давоми...

15:02 / 25.04.2021 10650
  Ассалому алайкум, қадрли опасингиллар, ҳурматли мухлисалар Ҳақиқий байрамимиз бўлмиш Ийди фитр давоми...

18:54 / 15.05.2018 4279