Рамазон суҳбатлари. 17-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама опа-сингиллар, бугун сиз билан жамиятимиздаги ўзаро муносабатлар, хусусан, аёлларнинг ўзаро муносабати ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Сизнинг бугунги кунда аёллар орасида муомала маданияти қай даражада? Бегона аёлларга ўз опа-сингилларимиздек муносабатда бўляпмизми? Бўла оляпмизми? Ўзгалар фикрини ҳурмат қиламизми? Ёши катталар ва мавқеи улуғлар олдида сақланадиган одоб меъёрлари билан яхши танишмизми? Сиз жамиятимиздаги аёлларнинг ўзаро муносабатларида қайси камчиликларни кўрасиз ва уларни бартараф қилишнинг қандай йўлларини таклиф этасиз?   Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар, Расулуллоҳ алайҳиссаломга дуруду салавотлар, устозларга саломлар давоми...

21:26 / 27.02.2017 5943
embedhttpsyoutu.beCA6coBSx1sembed

05:14 / 26.06.2017 4717
Ислом ва бошқа динларда рўза, Яратганга ибодатларнинг энг муҳими бўлиш билан бирга, инсон саломатлиги давоми...

11:58 / 06.03.2017 42822
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:25 / 19.04.2018 2555