Қалб садоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [gallery link="file" ids="8528,8527"] Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1 Ногаҳон нохуш хабар жон ўртади, Ғуссадин бори юраклар титради. Шайх Муҳаммад Содиқ ул қутби замон, Амри Ҳаққа бўйсуниб топширди жон. Сипқариб ул ногаҳон жоми ажал, Бизни қўйди доғи ғамга бу маҳал. Бу мусибат шарҳига ожиз қалам, Айлайин дерман агарчи якқалам. Жону жисмим титрагай, кўзларда ёш, Сели ашким бўлди гўё нону ош. Қалби тоза халқимизнинг камтари, Илму ирфон ғазнасин чўнг гавҳари. Хушсухан, хушфеъл яна ҳозиржавоб, Юртида юксак нуфуз, олийжаноб. Ул «Ҳилол-Нашр» ичра зўр ношир эди, Маърифат ёймоқ учун ҳозир эди. Қанча истеъдони ул бошин силаб, Берди фатво рағбату оқ йўл тилаб. Бўлдилар юз жуз китоби қўлма-қўл, Бари бирдек мулки дилга топди йўл. «Islom.uz»да олам аҳлига мудом, Суҳбат айлаб топди чексиз эҳтиром. Тўғри йўлга бошлади элни у зот, Барча топгай эрди устоздан нажот. Энди армон барчаси, дилда алам, Мисли тогғдек елкамизни босди ғам. Нуктадон устоз бугун сафларда йўқ, Айрилиқдан мулки дилда лахча чўғ. Дилни доғ этди букун ҳижрон ғами, Ер юзини тутди сўнгсиз мотами. Ўрнини ким тўлдирар – тилда сўроқ, Ёндирар жону кўнгилни бу фироқ. Бўзлагай Абдулаҳад армон аро, Айрилиб устозидан мотамсаро. Эслагай ҳар лаҳзада хуш суҳбатин, Шайхнинг офтоб сингари нур талъатин. Ҳаққига айлар дуо ҳар лаҳзада, Жойи бўлсин боғи фирдавс-равзада! Бўлди достон қалб садоси ушбу кун, Ҳазрат устоз таърифи топмас якун.    

Абдулаҳад қори ШАҲРИХОНИЙ

Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақаси ҳакамларига зарур тавсиялар берилди 18 апрель куни Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус давоми...

19:31 / 19.04.2018 2772
Россия Федерал Миграция Хизмати ФМС бошлиғи Константин Ромадановский Россияга ишлашга келаётган мусулмон давоми...

22:00 / 10.07.2017 3696
Бахт Аллоҳ таоло тарафидан бериладиган совға бўлиб, уни хоҳлаганига тортиқ қилади ва хоҳлаганидан тортиб давоми...

21:15 / 22.09.2023 2707
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Роббимиз бу мақтовни  давоми...

15:23 / 11.12.2017 3835