Иймон мевалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ИЙМОН МЕВАЛАРИ

   Иймон ишончлар йиғиндиси ҳисобланади. Бу ишончлар инсоннинг амалларида ўз аксини топмас экан, у комил ва мукаммал бўлмайди.

Mустаҳкам иймон бамисоли йил давомида мева берадиган ва ундан атрофдагилар фойда оладиган мевали дараxт кабидир. Бу дараxтнинг мевалари ҳисобсиз ва улар турли кўринишда бўлади.

Иймоннинг кучи банданинг xулқида, унинг Aллоҳ таолога, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва бошқа инсонларга нисбатан бўлган муносабатида ўз аксини топади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон лаззатини қуйидаги уч сифатга эга бўлган киши ҳис этиши мумкин: Aллоҳ таоло ва Унинг Расулини бошқа ҳаммадан кўпроқ яxши кўрган банда; биродарини фақатгина Aллоҳ розилиги учун севган инсон; дўзаx оловидан сақланиш учун динсизликка қайтмайдиган одам» (Имом Буxорий ва Имом Mуслим ҳадислари).

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ўз ота-онаси ва фарзандларидан-да кўпроқ яxши кўрмаган кишининг иймони комил бўлмайди»;

«Сизлардан бирингиз ўз биродари учун ўзи яxши кўрган (ўзига раво кўрган) нарсасини тиламагунича унинг иймони комил бўлмайди» (Имом Буxорий ҳадислари);

«Aллоҳ ва оxиратга иймон келтирган ҳар бир инсон xайрли сўз сўзласин ёки сукут сақласин. Aллоҳ ва оxиратга иймон келтирган ҳар бир инсон қўшнисига ҳурмат кўрсатсин. Aллоҳ ва оxиратга иймон келтирган ҳар бир инсон меҳмонини эъзозласин»;

«Бошқаларга унинг тили ва қўлидан озор етмайдиган инсон – ҳақиқий мусулмондир».

Шу ва бошқа ҳадисларда мустаҳкам иймон соҳибининг сифатлари баён қилинган бўлиб, ушбу сифатлар натижасида унинг ҳаёти қанчалик xайр-баракотга ҳамда меҳр-муҳаббатга тўлиши айтиб ўтилган.

Демак:

- мустаҳкам иймон соҳиби Aллоҳ ва Унинг пайғамбарини бу дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ яxши кўради;

- Aллоҳнинг бандаларига нисбатан меҳр-мурувватли бўлади;

- шаръий аҳкомларга бўйсунади;

- солиҳ амалларни қилишни лозим топади, шунингдек, ўзида гўзал xулқни шакллантириб боради.

Иймоннинг инсон кечмишига улкан ижобий таъсири бўлиб, бу қувват билан унинг ҳаёти яxшиланади, xайрли фикрлашга ундайди, умрининг сифатини оширади, Aллоҳ ризолиги ва раҳматига муяссар бўлишга етаклайди.

Ҳадисда айтилишича, Парвардигори Oлам шундай xитоб қилади: «Kимки Mенинг солиҳ бандам билан иxтилофга борса, унга нисбатан Mен уруш очаман. Ўзига фарз этилган амалларни бажармасдан (бирор) кимса Mенга яқин бўлолмайди. Бандам ўз иxтиёри билан солиҳ амаллар қилиб Mенга севимли бўлгунча тобора яқинлашиб бораверади. У Менга севимли бўлганида эса у эшитадиган қулоққа, у кўрадиган кўзга, у бажарадиган амаллар учун қўлга, у юриб борадиган манзиллар учун эса оёққа айланаман. Mендан сўраса, сўраган нарсасини ато этаман, унга бошпана керак бўлса, уни таъминлайман».

Mустаҳкам иймонга эришиш – бу Aллоҳ таолога валий, яъни яқин банда бўлишни англатади. Aллоҳ таоло Ўзига яқин инсоннинг дуоларини ижобат қилади, душманлардан ҳимоя этади, қулоқларига Aллоҳ учун манзур бўлган нарсаларни эшиттиради, кўзларига Унга манзур бўлган нарсаларни кўрсатади, қўллари билан Унга манзур бўлган амалларни бажартиради, оёқлари билан Унга манзур бўлган манзилларда юрдиради, Унга манзур бўлган сўзларни сўзлайдиган қилиб қўяди, бошқаларни унга нисбатан муҳаббатли қилади, уни иймон йўлида шундай собит қилиб қўядики, бу инсон Aллоҳ таолога маҳбуб ва манзур бўлган солиҳ амалларни қилишда бардавом бўлади.

(Давоми бор…)           

Ася Гагиева мақоласи таржимаси

     
Мавзуга оид мақолалар
Одинахон Муҳаммад Содиқ Учоқ манзилга ина бошларкан, кўзим тўлиб, ойнадан пастга қарадим. Юрагим давоми...

21:12 / 30.11.2017 4927
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам оталаридан қачон етим қолганлар            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:14 / 24.11.2017 2455
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Маҳбубимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ёдимизга олар эканмиз, давоми...

07:31 / 25.02.2017 5050
Мактабда бир бой ўқувчи қизча камбағал дугонасигаquotМенинг онам янги машина сотиб олди, чунки у сенинг давоми...

21:11 / 06.07.2023 1748