Mусибат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бу дунёда иймон билан

Нурга чўмган бир уммат бор,

Ул умматнинг йўли кенгдир,

Барчасида минг раҳмат бор,

Ҳаётида хотиржамлик,

Ўлимида минг ҳикмат бор,

Рози бўлар тақдирига

Тутар икки энлик хат бор:

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

 

Кимдир ўлар, кимдир нафас

Олмоқ экан, англаб етдик.

Ўзни мангу даъво қила,

Гўристонни манзил этдик.

Олинг, мана, дунёингизни,

Ҳабибуллоҳ бирла кетдик,

Энди бизга на гўзаллик,

Ва на сокин ҳаловат бор,

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

 

Ҳолатингиз кўрдик, маҳзун,

Аслиятга тезроқ қайтинг,

Ажал ўқи аниқ эрур,

Унга боқманг, кулиб «Ҳай» денг,

Дунё остин-устин бўлиб

Кетмайдими, энди айтинг,

Елкамиздан қолиб кетган

Ўлим тутар омонат бор,

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

 

Отангиз ҳам, онангиз ҳам,

Бир кун сизни ташлаб кетмиш,

Юракларни тилка-пора

Айлабон, зор ғашлаб кетмиш,

Кўзларингиз балки намлаб,

Сўнггигача ёшлаб кетмиш,

Ажал келса, сиз қочгувчи

Қандайин бир иморат бор:

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

 

Чакки томгай, энди асло

Ямаб бўлмас бу уй томин,

Ойнаси парчаланмиш,

Ўрнатмоқ на синган ромин

Қиёматга қараб йўлин

Тутиб бўлгач соқов замин,

Айтинг, тўсиб қолар қай куч,

Ва қандайин тумонат бор,

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

 

Барчамизнинг қалбимизда

Дунёга бир муҳаббат бор,

Муҳаббатдан ҳосил бўлган

Разиллик бор, қабоҳат бор,

Охирламиш сўзим менинг,

Хитобимда надомат бор,

Аё, уммат, бу дунёга

Нечун қаттиқ садоқат бор?

Замин оғир нафас олар,

Унда қандай ҳаловат бор?

Расулуллоҳ вафот этди,

Яна қандай мусибат бор?!

Мавзуга оид мақолалар
Уйдан чиқмай туриб ривожланиш мумкинми Аксарият эркаклар учун аёлининг ўсиши, маънавий ривожланиши муҳим давоми...

11:48 / 27.08.2018 4622
Аёлни асраш  оламни асрашдир Мустақиллик йилларида аёлқизлар ҳақҳуқуқини таъминлаш,  уларнинг жамиятдаги давоми...

15:04 / 16.02.2017 7858
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 5723
Юз парвариши Ўсмир қизнинг энг гўзал безаги бу унинг майин, тоза, таранг терисидир. Бу борада 4 қоида давоми...

07:44 / 12.02.2017 7636