Оқ рўмол қизлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Завол балқиб уммонимда, наҳримда,

Шарму ҳаё танқис бўлган давримда,

Оқ рўмоллар пайдо бўлди шаҳримда,

 Ҳайрон этиб кўникмаган кўзларни.

 

Бунча очиқ, бунча беҳаё дунё,

Алар уч... тўрт... алар ҳозирча танҳо,

Фаришталар ташлаб кетдимикан ё

Тун чоғида танлаб тоза қизларни?

 

Шунча йиллар фақат офат келдими?

Оқ рўмоллар бирлан иффат келдими?

Юртдан кетган ул латофат келдими?

Не қалтироқ, босди ногоҳ тизларни?

 

Хаёлларим менинг ғамдан қорарди,

Кўксимдаги доғлар илдиз ёрарди,

Бир муслима ҳаётимга қарарди,

Ҳижоб ичра айтолмай бир сўзларни.

 

Келгусидир, кетгусидир шамоллар,

Пок бўлсинлар бундан кейин аъмоллар,

Қандай гўзал кўрингай оқ рўмоллар

Беркитганда, айниқса, оқ юзларни.

 ***

 Ўтиб туринг кўчамдан гоҳ-гоҳ,

Кўнгил яйрар кўрганим сари.

Эй гулбадан, эй кийикнигоҳ,

Ўзбекойим набиралари —

Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,

Ойдан тушган оқ рўмол қизлар!..

 

Ерданми ё кўкдан сўрайми,

Пойингизда жоним берайми?

Сизни шундай кўриб қувончдан

Ёрилмаган юрак — юракми?..

Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,

Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

 

Қонимда-ку абад-азалсиз,

Аммо ёддан чиққан ғазал —сиз.

Дарёларнинг ортида қолган

Афсонавий Тожимаҳалсиз.

Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,

Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

 

Юрса йўлга ёғдулар изи,

Париларга орзулар изи.

Сиз — онамнинг ёришган юзи,

Сиз — отамнинг йўқотган қизи...

Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,

Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

 

Ўсма ўпган қошми бу зулук,

Бунча поксиз, бунчалар суюк?

Сиз борсизки, муҳаббат ҳам бор,

Сиз борсизки, Муҳаммад буюк.

Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,

Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

 

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, давоми...

20:19 / 09.03.2017 8503
Бир одам Жунайд Боғдодийнинг олдига келиб сўради Самимиятни кимдан ўргангансиз Муқаддас Макка шаҳрида давоми...

12:41 / 01.01.2017 4500
Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга яқин йўл босиб, Ўзбекистон туманига давоми...

12:22 / 06.02.2018 3009
Шом таомлари   embedhttpswww.youtube.comwatchvXXYaouFwUrEembed Товуқли коптокчалар Ассалому алайкум Хуш келибсиз Бугун давоми...

16:49 / 12.03.2017 6256