Қадрига етмадик, Сарбон бир инсон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Совуқнинг сасидан сесканди юрак,

Қалблар чок-чокидан сўтилиб кетди.

Динин боши узра тутгувчи тиргак,

Устуни бу кунда йиқилиб кетди...

 

Бўғизда сўзимиз, босиб ҳаяжон,

Тиқилиб чиқолмас фарёдлар унсиз.

Эгасига тутиб омонати жон,

Ортидан қолдилар томи устунсиз.

 

Булоқлар кўз очиб тўхтамай оқса,

Ёмғирдан шалаббо бўлди дилларим.

Наҳот ўтмиш бўлиб бизларга боқса,

Бугундан яхшийди ўтган кунларим.

 

Паришон хаёллар изғийди ҳар ён,

Изғийди эгасиз қолган сурувдай.

Қадрига етмадик, Сарбон бир инсон,

Ортида қолдик-ку, кетдилар сувдай.

 

Чироқлар ёнмоқда, кунлар ўтмоқда,

Қуёш ҳам манзилга қўяди бошин.

Ё Раб! Мижжаларда қонлар оқмоқда,

Қайга яширсинлар кўздаги ёшин!

 

Осмондан тушақол, раҳмат ёмғири!

Сепилган уруғлар қаддини тутсин.

Куч тўплаб, тик турсин ҳар бир болдири,

Оғир юк залворин муносиб тутсин.

 

Қанча оғир юкни кўтарган устун,

Кўрмаган инсонга мисоли эртак.

Ёмғирдан қониб ич, навниҳол дўстим,

Ажабмас, устундек етишса куртак.

Акбаржон Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
«БЎЙИНБОҒИМ ҚАНИ»  Бешинчи мактуб  Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё. Ким давоми...

09:35 / 24.03.2017 4395
Уйни ҳам сотамиз, жигаримни ҳам бераман, фақат болам тирик қолса бўлди, онанинг бўғзидан отилиб чиққан бу давоми...

10:27 / 07.02.2017 8190
 Словения Президенти Ильинка Баратосак Словенияда қуриладиган биринчи масжид ҳақида хабар берди. 2016 давоми...

18:08 / 21.01.2017 3570
Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати, тартиби, йўлйўриқлари ҳақида маълумот берсангиз. Янги туғилган давоми...

08:25 / 25.10.2016 9874