Фарзандидан ажралган инсон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади: «У бефарзанд эди ва: «Агар Исломда турганимда бир болам чала туғилиб, яшамаса, бунга сабр қилишим дунёдаги ва унинг ичидаги ҳамма нарсадан менга маҳбуброқдир», дерди».                        Шарҳ: Демак, боласи чала ёки ўлик туғилган ота-оналар бунга савоб умидида сабр қилсалар, Саҳл ибн Ҳанзала дунё ва ундаги барча нарсадан кўра яхшироқ кўрган улкан савобларга эришар экан.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингизга меросхўрининг моли ўз молидан кўра маҳбуброқ?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Биронтамизнинг ҳам меросхўримизнинг моли ўз молимиздан кўра маҳбуб эмас», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шуни билиб қўйингларки, ичингизда ўз моли меросхўрининг молидан кўра маҳбуброқ одам йўқ. Сенинг молинг, тақдим қилганинг. Меросхўрингнинг моли ортда қолдирганинг», дедилар». Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, сенинг молинг – бу дунёда ўзинг сарф қилганинг, меросхўрингнинг моли эса сарфламай жамлаб қўйиб қўйганинг. Яъни ота мол-дунё топади, ундан хайр-садақа қилса, ўз номидан қилинган эҳсон бўлади, бахиллик қилиб тўплаб юраверса, ўлганидан кейин меросхўрларига қолади. Демак, тириклигида, бу дунёда садақа қилинган мол банданинг ҳақиқий ўз моли бўлиб қолар экан, ўлганидан кейин меросхўрларига қоладиган мол эса ўша меросхўрга тегишли бўлади. Демак, киши ҳаёт пайтида садақа қилган мол маҳбуброқ бўлади. Шунинг учун банда тирилигида хайр-эҳсон, садақа каби ибодатларини қилиб қолиши керак экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар?» дедилар. «Рақуб – фарзанд кўрмайдиган одам», дейишди. «Йўқ, рақуб – ўз болаларидан бирортасини тақдим қилмаган», дедилар». Шарҳ: Яъни норасида гўдаги вафот қилмаган одамдир. Бу ҳадис ҳам юқоридаги ҳадис каби гўдаги норасидалигида вафот этган ёки ҳомиласи тушиб қолган ота-оналарни, сабр қилишга ундовчи ҳадислардандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар паҳлавон деб кимни айтасизлар?» дедилар. «Кимни курашда ҳеч ким йиқита олмаса, ўша одам паҳлавон бўлади-да», дейишди. «Йўқ, полвон ғазаби чиққанда сабр қиладиган одамдир», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг бу бобга киритилишига сабаб шуки, унда ҳам мусибатга, жумладан, фарзанд доғига сабр қилишдан иборат маънолар бор. Ана шундай оғир мусибатлар етганда сабр қилган одамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «паҳлавон» деб сифатлаган эканлар.

ХУЛОСА

Албатта, фарзанд доғи ҳар бир инсон, балки, ҳайвон учун ҳам оғир мусибат. Аммо ўша мусибат етганда мусибатзадалар ўзларини турлича тутадилар. Бошқача қилиб айтилганда, фарзанд доғи мусибатига дучор бўлганда ўзини қандай тутиш одоби, маданияти ҳар хил бўлади. Баъзилар вафот этган боласига уввос солиб йиғлайди, ўзини ҳар тарафга уради, ҳайкал қўяди ва ҳоказолар. Одамлар бу борада турли нарсаларни ихтиро қилади ва қилиб келмоқда. Аммо бу борада Ислом жорий қилган одоб ўзининг мўътадиллиги, яхшилиги ва мақбуллиги ила собит турибди. Бу одобнинг асоси сабр ила Аллоҳ таолодан савоб умид қилишдан иборатдир.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир давоми...

10:05 / 13.11.2016 3920
2018 йилда жаҳоннинг 53 мамлакатида 113 миллион киши озиқовқат етишмовчилигини бошдан кечирган. Бу ҳақда Европа давоми...

20:37 / 08.04.2019 2412
embedhttpswww.youtube.comwatchvCBVFiQSc6IUembed

09:40 / 15.09.2016 3716