Мусулмон эмасман, аммо намоз ўқийман
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга кўчиб келган бир дўстим бор эди. У билан ҳар замонда бир суҳбатлашиб турардик. Ана шундай суҳбатларнинг бирида, Исломни қаерда қабул қилгани ҳақида қизиқиб қолдим ва сўрадим.

У: — Америкада Исломни қабул қилиб, кейин Сурияга кўчиб келдик. Шунингдек, онамни ҳам Исломга даъват қилдим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ онамга ҳам ҳидоят бериб, Исломни қабул қилдилар, – дея жавоб берди. Суҳбат чоғида Америкада бўлиб ўтган бирор воқеани айтиб беришини сўрадим. У шунда қуйидаги ҳаётий воқеани сўзлаб берди.

Дўстим айтдики: — Биз Лос-Анжелесдаги улкан «Қирол Фаҳд» жомеъ-масжидига борар эдик. У масжид Саудия Арабистони элчихонаси назорати остида эди. Онам ҳам ўша масжидга бориб, ибодат қилар, намоз ўқир эдилар. Шу масжидда бир америкалик аёл ҳам шом ва ҳуфтон вақтларида келиб, ибодат қилар эди.

Бошқа аёллар билан бир сафда туриб, у ёқдан-бу ёққа қарайверар, ҳамда нимагадир одамларга тақлид қилаётгандай бўлар эди. Намоз ўқишни билмаслиги ҳаммага аён эди. Онам у ҳақда, яқинда Исломга кирган бўлса керак, шунинг учун қандай намоз ўқишни аниқ билмаса керак, деган фикрларга борар эди. У аёл ҳафтада бир ёки икки марта келарди. Шундай ўтаётган ҳафталарнинг бирида онам уни оз муддатга тўхтатди-да: — Кечирасиз, сиз мусулмонмисиз? – деб сўради. У эса: — Йўқ, мусулмон эмасман, – деб жавоб берди. — Унда нега масжидга келяпсиз? Балки, Исломни қабул қилишни хоҳларсиз?– деди.

— Йўқ, қабул қилишни хоҳламайман, – деди.

— Унда нега бу ерга келасиз?– деди онам саволини такрорлаб.

— Мени анчадан бери беоромлик ва руҳий сиқилиш тинч қўймас эди. Руҳий сиқилишим бўйича руҳшуносга мурожаат қилдим, улар менга ичишим учун махсус дори-дармонлар беришди, лекин умуман, таъсир қилмади. Бу касалим ҳақида танишларимга айтганимда, бу дардингнинг давоси дин билан боғлиқ бўлса керак, дейишди. Черковга бориб ибодат қил, балким, тузалиб кетарсан, деб маслаҳат беришди.

Шундай қилиб, мен черковга бора бошладим. У ерда роҳиб бизларга қўшиқлар айтиб, баъзи нарсалар ўқиб берарди, биз ундан тўлқинланиб кетар эдик. Аммо бу нарсалар менга ҳеч ёрдам бермади, яъни менинг руҳий сиқилишим пасаймади. Танишларимдан бири менга ибодатхонага бориб, бутларга ибодат қилишимни таклиф қилди. Шундай қилиб, ҳамма ибодатхоналарга бориб, турли хил ибодатларни қилиб кўрдим, аммо ҳеч қайсиси ёрдам бера олмади.  Уриниб кўрмаганим фақат Ислом дини қолган эди. Натижалар фойда бермаганидан сўнг, шом ва ҳуфтон намози пайтида масжидга келишни бошладим. Аср ва пешин вақти эса айрим сабабларга кўра кела олмас эдим. Масжидга келиб, «коҳин»нинг айтаётган қўшиғини диққат билан эшитиб, унинг қўшиғидан таъсирланиб, маҳлиё бўлиб қолган эдим.

Онам унга: - У коҳин ҳам эмас, руҳоний ҳам. Балки у – имомдир. Ва у айтаётган нарса – қўшиқ эмас. Уни ўзи ёзмаган, уни ҳеч ким ёзмаган. У тиловат қилаётган нарса – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломидир. Уни ўзингиз ўқиб, эшитсангиз ҳам бўлади. Интернетдан қидирсангиз, Қуръонни чиройли тиловат қилган қорилар, қироатлар, таржималари билан чиқади. Хуллас, ҳаммаси топилади. Лекин мени бир савол қизиқтирди, намоз ўқиётган пайтингизда нималарни ҳис қиласиз?

— Мен ҳам ҳудди сизга ўхшаб шу ерга келаман, имом айтаётган «гаплар» (яъни Қуръон)ни эътибор билан тинглайман. Шунда барча руҳий сиқилишим (чарчоқ ва қийноқларим) барҳам топади. Шу алфозда 3-4 кун бўйи хурсанд юраман. Кейин яна сиқилишим такрор келади. Шу боис ҳар 3-4 кун ўтганда масжидга келиб тураман, – деди у.

Сўнг онам унга Ислом динини тушунтира бошлади. Билмадим, у аёл Исломни қабул қилдими-йўқми, лекин ушбу ҳаётий воқеани айтишимдан мақсад мусулмонми ёки йўқ, намоз пайтида эътибор билан ибодат қилинса, инсон, албатта, хотиржамлик ва руҳий жиҳатдан ором олади. Намоз – бу иймонни мустаҳкамлайдиган асосий калитлардан биридир.

«YouTube» сайтидан Энг Ожиз Банда таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

11:35 / 01.11.2018 2892
Гапимни сийқаси чиққан Бизнинг давримизда... ибораси билан бошламоқчи эмасман. Ўтмиш ва ҳозирни солиштирар давоми...

21:00 / 24.07.2019 3656
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

15:25 / 20.02.2017 3619
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

13:35 / 20.11.2014 3547