Муслиманинг либоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлнинг либоси – отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини кўрсатади. Аммо энг муҳими, аёлнинг либоси Аллоҳ уни кўриб турганини қанчалик ҳис қилишини кўрсатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бокира бўла туриб, фарзандли бўлган Марямга отилган таъна тошларини шундай келтиради: «Эй Ҳоруннинг синглиси, отанг ёмон одам эмас эди, онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дейишди». Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг, хусусан, аёл кишининг ота-онаси солиҳ одамлар бўлса, ўзи ҳам солиҳлардан бўлиши кутилади. Шунинг учун зоҳирда гуноҳкор бўлиб кўринаётган Марямга мана шундай маломатлар қилинган. Бир солиҳ зот шундай деган экан: «Аёл очиқ-сочиқ кийинган бўлса, бу Аллоҳнинг унга ғазабидан далолатдир, чунки Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ғазаб қилганида уларни кийимдан маҳрум қилди, уларнинг авратлари очилиб қолди». Бир қиз шундай дейди: «Ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ кийиниб юрган қизларни кўрсам, «Уларни тўхтатинглар, чунки улар (бу ҳақда) сўроқ қилинадилар» деган оят эсимга тушиб, уялиб кетаман, авратимни янада тўсишга интиламан, чунки онажонимнинг сўроққа тутилишларини истамайман». Аллоҳ таоло бу дунёда ҳаром қилган кўп нарсаларни охиратда мубоҳ қилган. Масалан, хамр фақат бу дунёда ҳаром. Аммо ярим яланғоч юриш, очиқ-сочиқ, енгил-елпи кийиниш икки дунёда ҳам ҳаромдир. Авратларнинг ёпиқ бўлиши ҳам катта неъматдир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан», деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло барчамизга иффат, шарм-ҳаё ато этсин, биз авратларимизни яширсак, У Зот айбу нуқсон, хатою гуноҳларимизни яширсин, қизларимизга ибо, йигитларимизга ҳамият бериб, ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб айласин!

Фозилжон Абдулқайюм  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids16623,16603,16596,16597,16558,16563,16594,16624,16620,16621,16626,16627 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога давоми...

11:39 / 11.03.2017 5739
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги суҳбатимиз дам олиш давоми...

09:38 / 10.02.2017 3999
Бугун сешанба куни. Университетга шошиб боряпман. Биринчи пара  мен ҳурмат қиладиган домланинг дарси. Бу давоми...

17:39 / 10.12.2019 4210
Бугун 27 ноябрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

19:32 / 27.11.2019 2773