Грузия бош вазири мусулмонлар билан ифторлик ўтказди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили яқинда ўз қароргоҳида байрамона кечки таом ― ифторлик уюштирди. Ушбу тадбирда Грузия Мусулмонлари Бошқармаси бошлиғи Вагиф Акбаров, Аджария бўлими муфтийси Жамал Паксадзе, бошқа диний арбоблар ва шунингдек, Грузия парламенти депутатлари қатнашдилар, деб хабар беради APA.Тадбирда сўзга чиққан бош вазир Бидзина Иванишвили мусулмонларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклади. «Мен ушбу муқаддас Рамазон ойида сизлар билан ифторликда бўлганимдан жуда бахтиёрман. Сизларга ва оилаларингизга Яратгандан саломатлик ва бахт-саодатлар тилайман», деб изҳор қилди у.
Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Рўза ҳайити шарафига Москвада 20 та ресторан ва кафеларда ташрифчиларга ширинлик, пишириқлар ва дессертлар давоми...

21:31 / 25.01.2017 4636
Излай излай топганим. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога ўзининг ададича, фазлича, давоми...

11:16 / 08.04.2019 5464
embedhttpswww.youtube.comwatchvJxf7mV7I5D0featureyoutu.beembed

07:52 / 08.02.2018 3390
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 8231