Азон товуши планетамизда суткасига 24 соат давомида янграйди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан азон овози янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда Амирлик олими Абдулҳамид ал Фозил, «islam news»да араб журнали «Al Balal Islami»га хабар беради.

Олим ал Фозилнинг тушунтиришича, бизнинг планета 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азоннинг спецификаси унинг ажратилган вақтга жиддий боғлиқлиги ва тўғри талаффуз этилишида, унинг 4 дақиқа ичидаги давомийлигидир. Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.

«Ҳидоят излаб. Холис Аллоҳ йўлида» газетасидан олинди. Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин ТАЪЗИЯ «Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун» «Албатта, биз давоми...

20:43 / 18.03.2017 5689
 Мактаб ўқувчиси муслима қиздан Техас штати округларидан бирининг таълим муассасаси ва мактаб давоми...

19:42 / 03.03.2017 6089
    Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида давоми...

11:17 / 02.08.2018 4193