Муслима аёл Тунис мэри бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида жамланган сайлов натижаларига кўра ғалабани Ислом партияси “Ан-Нахда”нинг номзоди – муслима Суад Абдерроҳим қўлга киритган.

У рақиби “Нидаа Тунис” партиясининг номзоди Камел Идирани атиги 4 овоз кўпроқ натижа билан мағлуб қилган. Шундай бўлса-да, “Ан-Нахда” партияси ўзини-ўзи бошқариш кенгашида кўп ўрин эгаллади. Энди бу партияни 2135 га яқин халқ сайлаган кишилар ҳимоя қилишади.

53 яшар Суад Абдерроҳим, шунингдек, Тунисдаги фармацевтик компанияга раҳбарлик қилади. У жорий йилнинг майида Тунис парламенти сайловларида 60 та мумкин бўлган ўриндан 21 тасини қўлга киритган консерватив партиянинг мустақил  номзоди бўлган.

Манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16509-musulmanka-stala-merom-tunisa
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvTuE9Z9BUH9cembed

17:48 / 26.04.2018 3705
Куни кеча Ўзбекистон халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган давоми...

18:55 / 04.12.2016 5126
Кўкрак саратони аёллар орасида энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб, аёлларнинг бу касаллик туфайли ўлими давоми...

11:25 / 20.03.2019 5801