Болаларга овқат едиришнинг беш олтин қоидаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-оналар ўз фарзандларини овқатлантириш учун турли йўл тутишади. Алдаб кўришади, қўрқитишади, барибир, бефойда. Агар сизни болани овқтлантиришнинг энг тўғри усули қизиқтирса, биз сизнинг барча саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ҳақиқатдан ҳам баъзида болаларимиз биз ҳоҳлаганимиздек овқатланишмайди. Натижада нимжонлашиб кетгандай туюлишади. Лекин ота-оналар, буви-бувалар бир нарсани яхши билишлари керак: боланинг овқат ейишни хоҳлаш-хоҳламаслиги организм талаби, эҳтиёжига қараб бўлади. 
Шунинг учун ҳам қуйидаги тавсияларга ҳар бир киши риоя қилиши лозим:

1. Овқат ейишга мажбурламанг! Овқатга зўрлаш организм ва шахс устидан зўравонликнинг  кўринишларидан бири, у ҳам жисмонан, ҳам психик жиҳатдан зарардир.
2. Совға билан кўнглини олманг ва қизиқтирманг! «Агар уй ишингни қилсанг, музқаймоқ, шоколад олиб бераман», деб ваъда бериш ўта нотўғри. Овқат – бу, болани одобли бўлишига эришиш воситаси эмас, яшаш воситаси эканлигини унутманг.
3. Шоширманг! «Тез бўл, бунча кўп чайнадинг», деган танбеҳлар бериш ўта нотўғри. Овқат ейиш суръати – бу, шахсий хусусият. Агар бирор жойга шошиб турилган бўлса, бола бир бўлак нарсани кам еса есин-у, лекин шошиб-пишиб ортиқча нарсани чайнамасдан ютмасин. Бу организм учун ўта зарарли.
4. Бола овқат еганда, диққати бўлинадиган нарсалардан узоқ бўлиши шарт.
5.Ташвишланманг ва ташвишга солманг. Бола овқатини едими, қанча еди, деб ҳеч ҳам ўйламанг. Фақат ейилаётган овқатнинг сифатига аҳамият беринг. «Сен оч қолдинг, овқатингни тезда еб ол» – деган огоҳлантиришларнинг ҳеч ҳам кераги йўқ, балки овқат вақти бўлганини эслатиб қўйиш кифоя.

Фақат овқатлар бола қўли етадиган жойда бўлиши керак. Каттароқ ёшдаги болаларга эса овқат тайёр бўлганлигини айтиш, огоҳлантириш ўзи кифоя. Агар болани биз ўз аралашувимиз билан бузмасак, у нимани, қанча, қачон ейишини ўзи жуда яхши билади, чунки боладаги инстинкт бу йўлни доим тўғри кўрсатиб туради.

Муаллиф: Наргиза Пўлатова

«Kitob.uz» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
46. Савол Жаброил фаришта илк ваҳий билан Ҳиро ғорига келганида Пайғамбаримизга қайси суратда давоми...

16:19 / 13.12.2017 2820
Ўн биринчи кун... Ассаламу алайкум Мана, рамазоннинг ўн куни ўтиб, ўн биринчи кунига ҳам етиб келдик. Иккинчи давоми...

21:53 / 06.06.2017 2871
Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ алКиндий араб файласуфи. АлКиндий асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган. давоми...

07:12 / 25.12.2020 4009