Одамларнинг айбими ёки сеники?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бу қиссани мулоҳаза қилиб кўринг

 Эр-хотин янги уйга кўчиб ўтишди. Кунларнинг бирида  нонушта қилиб ўтирган вақтларида аёл эрига кўрсаткич бармоғи билан дераза ортидаги қўшниси билан умумий бўлган боғга ишора қилиб деди: «Қаранг, азизим, қўшнимиз кирни тоза ювмас экан... У қиммат кир ювиш кукуни сотиб олиши керак ».

 Аёл ҳар сафар қўшнисини кўрганида, унга кир ювишни тушунтирадиган бўлди.  Бир ойдан кейин аёл қўшнисининг арқонида тоза кирларни кўриб, ҳайрон қолди ва эрига деди: «Охири кирни қандай ювиш кераклигини билибди».

 Эри шундай жавоб қилди: «Азизам, бугун эрталаб вақтли туриб сен қараётган деразанинг ойнасини артиб қўйдим.  Сенинг айбинг шуки, сен одамларнинг ишларида  хато кўрасан. Бировларнинг айбларини танқид қилишдан олдин ўз айбларингни  ислоҳ қил.

Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
«Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишни англатади. Шаръий истилоҳда эса сув билан давоми...

11:33 / 10.05.2017 6858
Мутахассиставсияси httpsyoutu.be5zqo2THmrVo

16:13 / 23.01.2019 3169
Рамазон бизга шифо бўлиши учун...  Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши давоми...

06:34 / 02.05.2019 3984
«Ислам для всех» сайти хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари аёллари ҳам кичик ва ўрта бизнес давоми...

19:15 / 21.12.2016 4065