Касал кўриш одоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс бошланишида ота бир журнал ўқиётган эди.

 Фотима: – Қўлингиздаги эътибор билан ўқиётганингиз нима, отажон?

Ота: – Бу, Фотима «Тавҳид» журнали бўлиб, тавҳидни ёйиш ва унга даъват қилиш билан шуғулланади, унда бидъату хурофотларга қарши,  катта уламоларнинг фатволари ва мақолалари ўрин олган, журналда тавҳид ва ақида масалалари чуқур эҳтимом ила ёритилади.

Холид: – Тавҳид... мен бу сўзни кўп эшитаман, бунинг маъноси нима, отажон? Ота: – Тавҳиднинг маъноси ибодатни ягона илоҳ бўлган улуғ Аллоҳгагина қилишдир. Муваҳҳид Аллоҳга ибодат қилади, У Зотга ҳеч нимани шерик қилмайди. Исломга, аввало, тавҳид ила кирилади ва дунёдан охири тавҳид ила чиқилади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», деганлар. (Абу Бовуд ривояти) Холид: – Отажон, менинг бир дўстим бор, у билан бирга ўқиймиз. Куни кеча у ўқишга келмади, у ҳақда сўрасам, касал бўлиб қолибди. Буни устозимга айтган эдим. Устозим: – Албатта, уни кўргани ҳаммамиз бирга борамиз, дедилар. Бугун устозим ва дўстларим билан уни кўришга борсам бўладими? Ота: – Аллоҳнинг сенга баракаси бўлсин, ўғлим. Дўстинг келмаганида, у ҳақда сўраб ҳамда устозингни хабардор қилиб, яхши иш қилибсан. Устозинг ва дўстларинг билан касал дўстингни кўришга боришингдан хурсандман. Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи касал бўлганда бориб кўриш ва:

لا بَأْسَ طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللهُ

«Ҳечқиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа покланишдир» дейиш. (Имом Бухорий ривояти)

Сўнгра уни ҳаққига дуо қилиб, етти марта:

أسْألُ اللهَ العَظِمَ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ أنْ يَشْفِيَكَ وَيُعَافِيَكَ

«Ас алуллоҳал ъазий Роббал ъаршил аъзийм аййашфийака ва юъаафийк» дейиш.

Маъноси: Буюк Арш Роббиси бўлган буюк Аллоҳдан сенга шифо беришини ва сенга офият беришини сўрайман. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Холид: – Аллоҳ хоҳласа, шундай қиламан, отажон! Фотима: – Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз, отажон? Ота: – Аллоҳнинг гўзал исмларидан: Қорийб (яқин, ижобат этади, кўриб туради, билиб туради, маънавий яқиндир)

Васиъ (кенг – ҳамма нарсани кенг илми ила қамраб олади, барчани кенг раҳмати ила қамраб олган)

Ҳаким (ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи)

Вадуд (барчага яхшиликни раво кўрувчи)

Мажид (шон-шарафи ва қадри баланд, чексиз).

Холид: – Дарҳақиқат, Аллоҳнинг улуғлиги чексиз ва У Зотга ҳеч ким, ҳеч нарса тенг келолмас. Ота:– Дарсни сизларга бир оддий савол бериб тугатмоқчиман. Қани, айтинглар-чи, бутун борлиқ, осмонлару ерлар, ҳамма одамлар, ҳамма махлуқотларни ким яратган? Ким уларнинг эгаси? Холид: – Аллоҳ уларни йўқдан бор қилган ва уларнинг эгасидир. Фотима: – Шунинг учун бутун борлиқ Аллоҳ буюрганидек туради, шунинг учун инсон Аллоҳга итоат қилиши шарт. Бору йўқ барча нарсалар У Зотникидир. Ота: – Бу жавобингиз билан мени жуда хурсанд қилдингиз, суюклиларим. Лекин кўпгина одамлар буни билсалар ҳам, Аллоҳга бутунлай бўйсунмайдилар.
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди «Бир аёл қизи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

06:44 / 24.11.2016 4635
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бандаларини хайрли амалларда ўзаро ҳамкорлик қилишга ва яхшилик ишларида давоми...

14:01 / 14.03.2017 6758
                                                             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бизларни Одам зурриётидан давоми...

08:22 / 05.03.2017 29991
Фақатгина маҳрамлар ҳузурида 

12:53 / 15.11.2016 9738