Танланган сатрлар...!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ер юзидаги энг бахтли инсон – намозини елкадан ерга қўйиладиган юк эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш воситаси, деб тушунадиган кишидир.

2. Қачон яхши гумон қилсанг, Аллоҳ сенинг ҳолатингни яхшилайди. Ўзингдан бошқага яхшилик бўлишини сўрар экансан, сенга ўзинг ўйламаган жойингдан яхшилик келади,

3. Ҳакимларнинг биридан «Ҳикматни кимдан ўргандингиз?» – деб сўрашди. У: «Кўзи ожиз кишидан. Чунки у қадамини бир ерга босишдан олдин, йўлни қўлидаги ҳассаси билан текшириб олади», − деб жавоб берди.

4. Одамлар ўйлаб юрадиган нарсаларни билиш учун улар нима қилаётганига боқ; улар нима деяётганига эмас.

5. Саҳобалар суннат амалларни «суннат» бўлгани – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилгани – учун бажаришарди. Биз эса бу амаллар «суннат» бўлгани – фарз ёки вожиб эмаслиги учун тарк қиламиз.

Ҳолатимиз нақадар аянчли…

6. Ишонч ўчирғичга ўхшайди. Ҳар бир хатодан кейин кичрайиб бораверади, охири бутунлай йўқолиб кетади…

7. Саховат, жу(в)д ва ийсор ўртасида қандай фарқ бор?

Саховат – камини муҳтожларга бериб, кўпини ўзида қолдириш.

Жу(в)д – кўпини муҳтожларга бериб, камини ўзида қолдириш.

Ийсор эса ўзидаги бор нарсани бериб, ҳеч нарсани олиб қолмасликдир.

8. Иккала қўли ҳам, оёғи ҳам фалажланиб, ишламай қолган киши муфтийдан «Агар ёрдам берадиган одам топа олмай қолсам, тунги таҳажжуд намозига қандай таҳорат қиламан?» –деб сўраётганини эшитиб аниқ билдимки, ҳақиқий касал қалб касаллиги экан!...

Интернет материалларидан

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv5WMMDpzv9T0embed КАРТОШКАЛИ РУЛЕТ Керакли масаллиқлар 4 дона  картошка, 50 гр пишлоқ, 2 та тухум, 2 давоми...

10:49 / 15.03.2017 5455
Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида «Эй, иймон келтирганлар Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи давоми...

15:11 / 17.11.2016 5267
Аллоҳ таоло барчага ўзига хос қобилият, қизиқиш ато қилган. Кишининг севимли машғулоти доимо унга яхши давоми...

21:00 / 08.07.2019 4074
Аёлларнинг илм ўрганишлари, билимли бўлишлари яхшими ёки бўлмаса юрт тутиш тўғрисида лозим бўлган, уни давоми...

18:45 / 22.11.2016 4047