Москвада Confession Fasion Day – Ҳижоб куни тадбири ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    1 февраль куни Москвада  «IRADA»  диний  либослар бренди  «CONFESSION FASHION DAY»  номли кенг кўламли тадбирни    ўтказди. Ушбу тадбир 3 та муҳим саналарга бағишланди. Биринчидан, бу кун Бутунжаҳон Ҳижоб Куни сифатида нишонланади. Иккинчидан, ушбу якшанбада  «Я – Россия» номи остидаги  Умумроссия лойиҳаси «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  номли умумхалқ ҳаракатига старт берилди. Учинчидан, роппа-роса  бир йил олдин 1 февраль куни, Москва марказида биринчи диний либослар магазини« IRADA»  очилган эди.

   Ушбу тадбир асосида «Я – Россия» лойиҳаси  тақдимоти,  ҳижоб ўраш маҳорат мактаби (мастер класс),  «looks for selfie» учун либослар, хайрия аукциони, видеороликларни суратга олиш режалаштирилган эди.

   «CONFESSION FASHION DAY» тадбири Москва Мусулмонлари Иттифоқи, «Мусульманка» журнали, «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  ҳаракати,  Бутунжаҳон «Аиша» номидаги хотин-қизлар клуби  томонидан  ташкил қилинди.

«islam-today.ru» сайтидан олинди.

Муслима Робия тайёрлади. 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун мусулмон бўлмаган кишилар ҳам дунё тарихида биринчи бўлиб кишиларни оғиз тозалаб юришга буюрган давоми...

20:32 / 09.01.2017 5053
Зарурий ҳожатлар билан бозор расталарини айланар эканман, менга қараб турган аёлга кўзим тушди. Қандай давоми...

21:06 / 27.10.2023 3715
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт давоми...

10:51 / 14.11.2016 4793
Кўклам нафаси бўлсада, Мен учун аёз. Энди сизни кўролмаймиз, Нур юзли устоз Хақ кимлигин давоми...

09:06 / 03.02.2017 5275