Расулуллоҳни эсласам...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳни эсласам, «Яримта хурмо бериб бўлса ҳам,  дўзахдан сақланинглар»,  деган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни энг биринчи ерни ёриб чиқадиган Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни энг биринчи шафоат қилувчи буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни «ҳамд»  байроғини муборак қўллари ила тутиб турадиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни Одамдан тортиб барча набийлар унинг байроғи остида турадиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни ҳисоб-китоб майдонида фақат «Умматим, умматим» (унга нажот бер) дейдиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни ўз умматини таҳорат изларидан таниб оладиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, жаннат ҳалқаларини энг биринчи тутадиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, жаннатга энг биринчи кирадиган ва у Зот билан бирга мўминлардан бир тоифа фақирлар бўладиган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, «Ким менга битта салавот айтса,  Аллоҳ унга ўнта салавот айтади ва кимки менга ўнта салавот айтса,  Аллоҳ унга юзта салавот айтади ва кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни икки кўзи орасига мунофиқликдан покликни ва дўзахдан омонда қолишни ёзиб қўяди ва қиёмат куни уни шаҳидлар билан бирга қилади»  деган буюк Зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жалланинг «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг»  деган сўзини эслайман. Аллоҳумма солли васаллим ва баaрик аълайҳ!

«muslims in Uzbekistan»

Мавзуга оид мақолалар
Кимдир бойликни автомобиллар, телефонлар ва уйларни ҳаётдаги энг муҳим нарсалар деб билади. Баъзилар эса давоми...

16:42 / 19.06.2019 3147
Кеча 22 июль 2018 йилда Москва шаҳрининг«Альфа» меҳмонхонасида «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» давоми...

22:20 / 23.07.2018 4002
Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади Муслималар  хижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва давоми...

14:24 / 15.11.2016 7078