Оилавий ҳаёт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар хонадонидаги намуналар: тирикликда ҳам, вафот этгандан кейин ҳам эр-хотинлик ҳақларига риоя қилиш Оиша розияллоҳу анҳодан: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари ичида Хадича розияллоҳу анҳога, гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам, рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Хадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар.

Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Гўё дунёда Хадичадан бўлак аёл йўқдай!»деган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, (дунёда) Хадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор», дедилар.

Ҳадисдан олинган сабоқлар: 1.Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олийжаноб хислатлари, гўзал сифатлари, ҳалимликларии ва аёлларига нисбатан, вафот этиб кетган бўлса ҳам, муҳаббатлари ҳамда ўша аёлларидан кўрган яхшиликларини унутмаганликлари зикр қилинган.

2.Ҳадисда Хадича розияллоҳу анҳонинг фазли ва у муҳтараманинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалик азиз ҳам суюкли бўлганликлари баён этилган.

3. Киши аёлининг қадр-қиммматини тириклигида ҳам, вафот этгандан кейин ҳам унутмаслик лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши муомалада бўлганингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала қилгувчи кишиман. (Саҳиҳ ҳадис)

4. Рашкнинг эр-хотин орасида мавжудлигига исбот бор. Рашк энг фозила аёллардан ҳам содир бўлиши мумкин. (Рашк бир кишига тегишли бўлган нарсада бошқа бировнинг шерик бўлиши натижасида қалб ҳаяжонланишидан олинган. Бу кўпроқ эр-хотинлар ўртасида бўлади)

Имом Табарий айтади: «Рашк аёллар табиатида бўлгани учун рашк қилиш мумкин, лекин Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларга ўтиб кетмаслиги лозим».

5. Яхши кўрган кишингизнинг яхши кўрганларини ҳам яхши кўринг.

6.Айрим кишилар иккинчи хотинга уйлангандан кейин аввалги хотинининг яхшиликларини эсдан чиқарадилар. Бу хато, албатта.

7.Аёл ўзининг юриш туриши ва чиройли муомалалари билан эрининг муҳаббатини қозониши лозим. Зеро, яхши хотин эрига ҳаёт қувончини тақдим этиб, гўзал муҳит яратиб беради. Яхши аёл оилани боғу бўстонга, ёмон аёл эса чўл-биёбонга айлантиради.

Аёллар билан мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозонмоқ лозим Оиша розияллоҳу анҳодан: «Ҳабаш найзабоз ўйинчи болалар масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй Ҳумайро (Ҳижозликларнинг тилида қизил сочлиларга шундай айтилади, бу ўринда эркалаш маъносини билдиради), уларни томоша қилишни хоҳлайсизми, дедилар. Мен: «Ҳа» дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшик ёнида турдилар, мен эса ёнларига келдим-да, иягимни муборак елкаларига қўйдим ва яноғимни яноқларига текказдим. Ҳабашлар ўйин кўрсатиб: «Абулқосим жуда яхшидир», дейишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, етар, энди, дедилар. Мен:« Ё Расулуллоҳ, шошманг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бироз турдилар. Сўнг яна, етар энди, дедилар. Мен яна:« Ё Расулуллоҳ, шошманг», дедим.

Ҳабашларни томоша қилишни хоҳламас эдим, лекин мен аёлларга Расулуллоҳнинг мен учун турганликлари ва мени қадрлашлари  етиб боришини хоҳлардим.

Насаий ривоят қилган.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

1. Бу ҳадисда аёлларга мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозониш баён қилинган.

2.Ҳайит кунлари оилага ҳар хил бадан роҳатланадиган, Аллоҳ таоло ҳалол қилиб берган нарсаларга шароит яратиб бериш шариат рухсат этган амаллардан эканлиги баён қилинади. Чунки ҳадисда зикр қилинган воқеа ҳайит кунида бўлган эди.

3. Ҳайит кунлари хурсандчиликни зоҳир қилиш дин ибодатларидан саналади.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз аҳли аёлларига ва бошқаларга қилган яхшиликлари, чиройли хулқлари, меҳрибончиликларини ҳар бир эркак ўзида мужассам қилиши лозимлиги баён қилинган.

5.Оиша розияллоҳу анҳони Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчалик яхши кўришлари баён қилинган. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Одамлар орасида энг яхши кўрган кишингиз ким?» деб сўраганларида «Оиша» деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

6. Ҳар кимни ўзи яхши кўрган исм билан чақириш ҳам лутфга киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳони «Эй Ҳумайро», яъни «Оппоққина» деб чақиряптилар. Баъзан: «Эй Оишa, Жаброил сизга салом йўллаяпти», деб охирги ҳарфини тушириб айтганлар.

Муттафақун алайҳ.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Эй рафиқам.. Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш давоми...

05:31 / 27.12.2016 4094
Ислом шариати етимларни васийликка, ҳомийликка, оталиққа, яъни ўз қарамоғига олишни буюради. Бу ишга давоми...

18:16 / 27.11.2016 4056
САВОЛ Яқинлик чоғида маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўладими ЖАВОБ Кўпчилик жинсий аъзога яқинлик чоғида давоми...

16:38 / 24.04.2017 6894
  «Қуръон истироҳат боғи» 64 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу кўнгилочар боғ Қуръонда баён қилинган давоми...

11:49 / 02.02.2017 5744