Сиз соғинган умматлардан бўлсам эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин, Гуноҳларимизни кечиргин Аллоҳ! Аллоҳ севди, мен ҳам севаман сизни, Сизга жоним фидо, ё Расулуллоҳ!   Нубувват боғида бир гул бор эмиш, Ул гулнинг ифори ҳануз таралар. Ҳабибимнинг севган қизлари эмиш, Ул зотга бўлсин дуруд-саломлар!   Аллоҳ севган Муҳаммад қизи, Ақлли, сабрли, солиҳа эди. Хулқлари бизга намуна бўлган, Илмли, одобли, оқила эди.   Кўриниш, ҳайбатда, юришда ҳам, Отасининг худди ўзлари эди. Икки олам сарвари бўлган, Шундай улуғ зотнинг қизлари эди.   «Эй, Фотима қизим, қалбим парчаси, Отанг фидо бўлсин, сенга», дердилар. Қизларим ичида гулим, эркаси, Дўзахдан ўзингни қутқар дердилар.   Оталари олдида бўлиб парвона, Ҳатто ҳимоя ҳам қила олдилар. Бошларидан туя эшини олиб, Мушрикларни қарғаб, дуо қилдилар.   Расулуллоҳ урушда тишлари синиб, Жароҳатланганда елкаларидан. Зарбадан муборак юзлари шишиб, Қон оқарди тинмай яноқларидан.   Сув ташишга Али идиш тополмай, Қалқонин ичига тўлдириб келди. Қизлари Фотима қонга беланган, Расулуллоҳнинг юзларин ювди.   Расулуллоҳ севган икки инсоннинг, Бирга бўлишлари тақдирдан эди. Маҳрга совутин сотиб юборган, Куёви Алидан миннатдор эди.   Сарполарин айтай, кўзда ёш билан, Биргина ёпинчиқ, биргина болиш. Тош тегирмон, иккита мешчаси билан, Оддий бўлса ҳам битта сув идиш.   Юмшоқ мебеллар қаёқда дейсиз, Қўй теридан қилинган тўшаклари бор. Ейишга ҳеч нима бўлмаса ҳамки, Улардек эмасди, ҳеч ким бахтиёр   Топган ризқларини ўзлари емай, Муҳтож, мискинларга илинишарди. Хизматкорга жуда муҳтож бўлса ҳам, Бир оғиз сўрашга уялишарди.   Фарзанд неъматини берганда Аллоҳ, Дунё қувончга, меҳрга тўлди. Биргина қувончдан йиғлар Расулуллоҳ, Набирали эмас, гўё ўғиллик бўлди.   Расулуллоҳ сафардан қайтганларида, Аввал қизларини йўқлар эдилар. Безанган қизини кўрдилар ҳамки, Дарров уйларидан чиқиб кетдилар.   «Аллоҳ йўлида сарфланг, Отажон!» Дея зийнатларин бериб юборди. «Отаси унга фидо бўлсин» деб, Расулуллоҳ бундан жуда қувонди.   Тақво соҳибасин одобин қаранг, Жаннатни дунёга алмашмадилар. Биргина кийимдан бошқаси йўқ деб, Лаънати шайтонга эргашмадилар.   Дунёдаги энг катта мусибат — Охирги Пайғамбар кетмоқда эди. Қизлари Фотима йиғларди фақат, Оталари шунда шивирлаб деди:   «Отанг фидо бўлсин сенга жон қизим, Олам аёлларин саййидасисан. Аҳлим ичида биринчи бўлиб, Ортимдан борувчи яқиним сенсан.   Отанг фидо бўлсин, сенга Фотима, Азроил жонимни олгани келди. Иншааллоҳ, жаннатда бирга бўламиз, Қувонавер, сенга хушхабар келди».   Қизлари Фотима табассум қилиб, Оталари билан видолашдилар. Оғир мусибатни кўтара олмай, Жамики уммат кўз ёшладилар.   Соғинч азобида ўтарди кунлар, Олти ой ҳам ўтди - кетди бир пасда. Қизлари Фотима кутилмаганда, Аллоҳ изни билан бўлдилар хаста.   Айрилдик  сиздан  ҳамда отангиздан, Дуоларда бир Аллоҳга боғланганмиз. Иншааллоҳ, боражакмиз ортингиздан, Ҳаммангизни жуда-жуда соғинганмиз.   Мен гуноҳкор умматликка ярайманми? Аллоҳ учун ҳеч нарса ҳам қилолмадим. Қиёматда юзингизга қарайманми? Ҳолим қандай, ё Аллоҳим, билолмадим.   Аллоҳ учун ҳаммангизни яхши кўрдим, Жаннатларда хизматингиз қилсам эди. Жоним сизга фидо бўлсин Расулуллоҳ, Сиз соғинган УММАТлардан бўлсам эди.

 Муслималар форумидан Зебо

Мавзуга оид мақолалар
РУМАЙСО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Румайсо розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга жаннатда Абу давоми...

17:30 / 25.02.2017 4663
Бу синдром ҳақида шундай ривоят юрадиБир киши соҳилда кезиб юраркан, балиқ тутаётган балиқчини кўриб, унинг давоми...

03:45 / 12.12.2020 3198
Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғ неъматлардан бири давоми...

22:32 / 25.01.2017 5780
gallery linkfile ids7962,7963,7964,7958,7966 22 май куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги  «Ҳусайния» мадрасасида давоми...

10:13 / 07.02.2017 5593