РАВЗАИ МУБОРАКДА НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИШ ОДОБИ 
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду салом айтиш ажр-савобли амаллардандир. Риёзул-жаннатда икки ракат «таҳиятул масжид» ўқиб, дуодан фориғ бўлгандан кейин чиройли одоб билан қибла томондан муборак қабр олдига борилади, тик турган ҳолда қиблага орқани, олдини эса муборак қабрга қилиб, ихлос ва хушуъ билан чин қалбдан қуйидаги лафзлар билан салом айтилади:

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللهِ، السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خِيرَةَ اللهِ مِنْ جَمِيعِ خَلْقِهِ، السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللهِ، السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ وَلَدِ آدَمَ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَشْهَدُ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّك عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّكَ يَا رَسُولَ اللهِ قَدْ بَلَّغْتَ الرِّسَالَةَ، وَأَدَّيْتَ الْأَمَانَةَ، وَنَصَحْتَ الْأُمَّةَ، وَكَشَفْتَ الْغُمَّةَ، فَجَزَاكَ اللهُ عَنَّا خَيْرًا، جَازَاكَ اللهُ عَنَّا أَفْضَلَ مَا جَازَى نَبِيًّا عَنْ أُمَّتِهِ. اللَّهُمَّ أَعْطِ سَيِّدَنَا عَبْدَكَ وَرَسُولَكَ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَالدَّرَجَةَ الْعَالِيَةَ الرَّفِيعَةَ، وَابْعَثْهُ الْمَقَامَ الْمَحْمُودَ الَّذِي وَعَدْتَهُ، وَأَنْزِلْهُ الْمَنْزِلَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ، إِنَّكَ سُبْحَانَكَ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.

 Маъноси: Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саломлар бўлсин! Эй Аллоҳнинг махлуқотларининг энг яхшиси, сизга саломлар бўлсин! Барча махлуқотлари ичидан Аллоҳ танлаб олган зот, сизга саломлар бўлсин! Эй Аллоҳнинг ҳабиби, сизга саломлар бўлсин! Эй Одам фарзандларининг сардори, сизга саломлар бўлсин! Эй Аллоҳнинг Набийси, сизга саломлар ва Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин! Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёлғиз Аллоҳ таолодан Ўзга илоҳ йўқлигига ва Унинг шериги йўқ эканига ҳамда сиз Аллоҳнинг бандаси ва Унинг Расули эканингизга гувоҳлик бераман. Эй Аллоҳнинг Расули, сиз рисолатни етказдингиз, омонатни адо қилдингиз, умматга хайрихоҳ бўлдингиз, ғамларни кетказдингиз, Аллоҳ сизни биз тарафимиздан ва набийларни ўз умматлари томонидан мукофотлаганидан афзалроғи билан мукофотласин. Эй Аллоҳим! Саййидимиз ва Сенинг банданг ҳамда Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга василани, фазилатни, баланд ва олий даражани ато қилгин ҳамда у зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказгин. У зотга ҳузурингдаги муқарраб манзилни ато қилгин. Шубҳасиз, Сен пок ва улуғ фазл эгасидирсан.

Ушбу дуруду салом айтилганидан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзалари олдида тик туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, Аллоҳ таолодан орзу-истаклар, чиройли хотима, Аллоҳ таолони розилиги ва мағфирати сўралади. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шафоат қилишларини сўраб, қуйидаги лафзлар айтилади:

يَا رَسُولَ اللهِ، أَسْأَلُكَ الشَّفَاعَةَ، وَأَتَوَسَّلُ بِكَ إِلَى اللهِ فِي أَنْ أَمُوتَ مُسْلِمًا عَلَى مِلَّتِكَ وَسُنَّتِكَ.

 Маъноси: Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан шафоат қилишингизни сўрайман ва миллатингиз ва суннатингизга кўра мусулмон ҳолатда вафот топишимда сизни Аллоҳ таолога васила қиламан.

Ҳаж ёки умра сафарига кетаётган кишига бирор киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг номимдан салом айтинг» деган бўлса, ўша киши номидан қуйидаги лафзлар билан салом айтилади:

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ يَسْتَشْفِعُ بِكَ إِلَى رَبِّكَ، فَاشْفَعْ لَهُ وَلِجَمِيعِ الْمُسْلِمِينَ.

Маъноси: Эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг ўғли фалончидан сизга салом бўлсин! У сизни Роббингизга шафоатчи бўлишингизни сўрайди. Унга ва барча мусулмонларга шафоъат қилинг.

  [embed]https://www.youtube.com/watch?v=gW3P_kK4Yno[/embed]
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ кечасидаги ва ундан кейинги жинсий алоқалардан кейин эр ва хотин кечиктирмасдан ғусл қилишлари давоми...

11:23 / 23.02.2017 34716
Одамлар милодий янги йил кечасини дастурхон атрофида ўтказадилар. Биз Ашуро куни дастурхон безаймиз. Ўзим давоми...

22:20 / 27.08.2020 4971
Ҳурматли «muslimaat.uz» сайтининг фойдаланувчилари Эндиликда «muslimaat.uz» сайтида психологияга оид сизни давоми...

20:00 / 11.03.2017 5698
Қуёшнинг ботгани, шом намози вақти киргани аниқ бўлса, тезлик билан ифтор қилиш лозим. Узрсиз уни ортга суриш давоми...

19:34 / 25.12.2016 3083