Рамазоннинг охирги ўн кунлиги учун эслатмалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ҳозиргача қилган ибодатингиздан кўнглингиз тўлмаган бўлса ҳам, умидингизни узманг. Гуноҳларингиз ювиладиган фурсат ҳар қандай пайтда келиши мумкин. Ҳали умид кўп! Агар чин дилдан истасангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Бардам бўлинг ва ҳали ҳам бўлса, ишга киришинг. Ишни ижобий, холис ниятдан бошланг.

2. Бугуноқ Қадр сурасининг тафсирини топиб ўқишга ва бу тунда нималар содир бўлишини тушуниб олишга вақт ажратинг. Шунда Унинг қудрати ва ҳайбатини ҳис қиласиз.

3. Ҳамма ишни 27-кечага қолдирманг. Мўлжалингизда охирги ўн кунликнинг ҳаммаси бўлсин. Имкон қадар ҳар бир тунда қоим бўлинг.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуоларини ёдлаб олинг ва такрорлаб юринг: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу аннаа» (Эй Аллоҳ, Сен гуноҳларни кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан, бас, гуноҳларимни кечир!)

5. Қисқача дуолар рўйхатини тайёрлаб олинг. Дунёйингиз, динингиз, оилангиз ва охиратингиз учун нима сўрашни танлаб олинг. Дуоларингизда аввал ўтган мусулмонларни, дунёнинг бошқа чеккаларида азоб чекаётган мусулмонларни ҳам унутманг.

6. Кундузи имкон бўлиши билан мизғиб олинг. Ифторликда кўп таом еманг, ошқозонингиз енгил бўлсин. Хуфтонни ўқишингиз биланоқ ухлашга ётинг. Буни кечиктирманг! Бироз мизғиб олгач, ўзингизни бардам ҳис қилинг ва ибодатга тайёргарлик кўринг.

7. Оилангизни ҳам унутиб қўйманг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аҳли аёлларини бу кечаларда тургизар эдилар. Агар хоҳлашса, фарзандларингизга ҳам туришга рухсат беринг. Улар учун бир неча дақиқа (соат)лик машғулотлар тайёрлаб қўйсангиз ҳам бўлади. Бу уларни хурсанд қилади.

8. Эътибор беринг: кийган кийимимиз, кўрган тайёргарлигимиз руҳиятимизга таъсир қилмай қолмайди. Энг яхши кийимларингизни кийинг, ўзингизга оро беринг ва ишончни ҳис қилинг.

9. Масжидми ёки уйми, тинч ва осойишта жой танланг. Мусҳафингиз, жойнамозингиз ва сувни олдиндан тахт қилиб қўйинг, токи ибодат пайтида чалғитмасин.

10. Бу туннинг ажойиблиги, ўзингизнинг ҳолатингиз ёки қилаётган ибодатингиз ҳақида Фейсбук ёки Твиттерда статуслар қолдириш учун бу тун яхши танлов эмас. Бу сиз ва Роббингиз ўртасидаги сир бўла қолсин. Яхшиси телефон, компютер, вай-фай, планшет ― ҳаммасини ўчириб қўйинг. Дунёдан узилиб, Афувв Зотга юзланинг!

11. Агар ўзингизда мудраш ёки зерикишни ҳис қилсангиз, ибодатингизни хилма-хил қилинг. Намоз ўқинг, дуо қилинг, Қуръон тиловат қилинг. Бутун тунни маъруза ёки қироат эшитиб ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Буни уйқунгиз келганда, хилма-хиллик учун озгинадан қилсангиз бўлади.

12. Сабр – бу, калит. Охирги ўн кун чарчоқли бўлиши мумкин. Балки ўқиш ёки ишингиз бордир. Лекин бу ҳамма қийинчиликларга чидаб, қаттиқ сабр қилишнинг айни пайти. Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишдек имкониятингиз борлиги ва бу ҳаётингизда бошқа бўлмаслиги мумкинлигини мулоҳаза қилинг.

13. Ҳуснуз Зонн (яхшиликдан умид қилиш). Дуо қилаётганингизда энг саҳий Зотдан сўраётганингизни унутманг. Энг яхшисига умид қилсангиз, У сизга энг яхшисини беради. Шубҳа қилманг, ишонинг. Ҳеч қандай ёмон фикрлар сизни Роҳману Роҳим Роббингиздан узоқлаштиришига йўл қўйманг!

Умму Абдуллоҳ

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:53 / 01.05.2023 2128
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ давоми...

21:05 / 08.02.2017 3071
Ҳадиси қудсий    Гувоҳлик бераманки,якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

20:02 / 29.12.2016 3548
Қуръон мўъжизалариСийно тоғи билан қасам... ва мана бу эминлик юрти Макка билан қасам. Батаҳқиқ, инсонни энг давоми...

08:00 / 30.01.2020 3809