Аллоҳнинг зикри Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобни пайдо қилади (2-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=R7P9B6uLpho&feature=youtu.be[/embed] Зикр қилинган вақтда қалб ушбу сифатга эга бўлса, зикр қалбга ором ва хотиржамликни солади. Ҳа, Қуръонда ҳам суннатда ҳам тоатларга қилинган даъватлар орасида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг  зикрини кўпайтиришга бўлган чақириқдек даъватни топа олмадим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зикридек инсоннинг вужудига гохида сизиб кириб, унинг қалбида ўрнашадиган ҳамма дардларга қарши фойда берувчи дори эканига далолат этгувчи нарса топа олмадим. Шунга қарамай, мен  фикр қилиб кўрсам, бугунги кундаги мусулмонлар Аллоҳ азза ва жалланинг зикридан банд эканликларини учратаман. Мен адашган ва кезиб юрган аҳлоқсиз гуноҳкорлар ҳақида айтаётганим йўқ. Мен ташқаридан қараганда Аллоҳ азза ва жаллага яқинлашиб келувчи бўлиб кўринаётганлар тўғрисида гапиряпман. Сиз гоҳида уларни ўзаро учрашиб, Ислом масалалари тўғрисида бир-бирлари билан баҳслашаётганини кўрасиз. Гоҳида эса дин аҳкомлари юзасидан бир-бирлари билан музокара олиб бораётганларини учратасиз. Гоҳида Аллоҳнинг Китобидаги оятлар ҳақида гаплашиб, ундан маъно ва ҳукмлар чиқараётганини кўрасиз. Баъзида саййидимиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаётидан гапираётганларини учратасиз. Баъзида исломий ҳукмларнинг ҳамда ислом жамиятининг қаерга йўқ бўлгани ва нима учун қайтиб келмаётгани ҳақида куйиб-пишаётганларини ҳам топасиз… Лекин ўша одамлар орасида кўпинча қалби Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан жўшиб ураётган ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зикридан иборат бўлган доимий вирдни ўз зиммасига олаётган кишиларни кам учратасиз. Бугунги кунда мусулмонларнинг ҳоли шундай бўлганидан кейин ушбу воқеликни яхшироқ ўйлаб қарасак, ушбу зикрнинг аҳамиятини билмайдиган ақлларни ҳайрон қолдирадиган аламли нарсани кўрамиз. Қаранг, мусулмонларнинг ташқи кўринишларидан Ислом ҳақида  жўшиб гапириб, от ўйнатиб юрганларини ва мустаҳкам Исломни аввалгидек барпо қилишда мардлик кўрсатаётганларини кўрасиз. Лекин сиз уларни фақат ўз жойларида ҳаракатланаётганини топасиз. Шунингдек, бутунлай  ўз ўрнида туриб дебсинаётганларининг гувоҳи бўласиз. Мусулмонлар Ислом йўлида ҳаяжонланиб жон куйдираётган бўлсалар-да, нега Аллоҳ  субҳанаҳу ва таоло уларни бирор нарсани амалга оширишга ва ўзлари орзу қилган йўлда бир қадам ҳам олдинга сурмаётганидан ажабланиб, савол  бераётган кўп одамларни кўрдим. Сабаб нима? Эй дўстларим, бунинг сабаби шуки, у инсонлар фақатгина ташқи кўринишлари ва тиллари билан, балки ақлий ишончи билан мусулмондирлар. Лекин улар (ушбу сўзда муболаға қилдим ва чегарадан чиқиб кетдим, деб уйламайман)    ҳавои истаклари ва ҳиссиётлари яширинган қалблари билан мусулмон эмаслар. Ҳа, шундай. Агар сиз уларнинг ичларини титкилаб қалблари ва кўнгиллари ўз ичига олган нарсаларни очиб ташласангиз, дунё ва нафсоний шаҳват муҳаббатига ўралган ҳамда мутаассиблик, нафрат, адоват ҳамда етакчиликка кучли интилиш яширинган қалбни кўрасиз! Бу сифатларнинг барчаси улардан кўпларининг қалбида мустаҳкам ўрнашган. Бу инсоннинг ақли  ишонадиган нарсадир. Шунинг учун бу касалликлар ёки қалбда яширинган ушбу сохта кўринишлар, ташқарига чиқмайди. Балки Ислом ва Аллоҳга чақирилаётган даъват ниқоби остида яширинган ҳолда намоён бўлади. Мен қалбимда касал борлигига далолат этадиган аниқ очилган таъбир билан ўз ғазабимни ифода қилмайман, балки ғазабимни Исломга бўлган ғайрат билан беркитаман. Мутаассиблигимни ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динига даъват қилиш билан яшираман. Мана шу касалликдир. Мана шу исломий жамиятимиздаги хатарли дарддир. Агар уларнинг ҳар бири қалбига қайтиб, ўзлари айтаётганидек, таҳлил қилиб текшириб чиқсалар, Аллоҳ азза ва жалланинг динига иқрор бўлган ақли билан, дунё ва унинг истакларига юзланган ички ҳиссиётлари ўртасида тўсиқ борлигини аниқ кўради. Мана шу ўралган тўсиқ  истакларни тезлаштириб юборди. Шаҳватларни тезлаштирди. Барчамизнинг вужудимиздаги ҳайвоний феъл-атворни ривожлантириб юборди. Ҳаммамиз ушбу дардга дучор бўлганмиз. Бу вабо касаллигини эритиб йўқ қиладиган нарса нима? Амалда Аллоҳ азза ва жалланинг динига иқрор бўлган ақли билан дунё ва унинг турли хил истакларига юзланган ички ҳиссиётлари ўртасидаги тўсиқларни йўқ қилиб ташлайдиган нарса нима? Бунинг йўли нима? Бунинг йўли фақат Аллоҳнинг зикрига яқин келишдир. Аллоҳнинг зикри қалбдаги ушбу ифлосликларни эритиб, йўқ қилади. Давоми бор

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

2 октябрь 1992 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди

имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvXY4P0PPGsXkfeatureyoutu.beembed

22:07 / 02.07.2017 3334
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

07:53 / 28.11.2016 13145
Аллоҳ таоло «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни Ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, давоми...

15:17 / 10.11.2016 4124
      Болалар ўз отаоналаридаги муомала маданияти ва хулқатворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга давоми...

13:52 / 11.02.2017 7532