Мадинада ҳожилар учун шаҳарча қурилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистони ҳукумати Мадина ҳожилар учун ўта замонавий шаҳарча қуришни режалаштирмоқда. Ушбу мақсад учун Ҳижрат йўли ёнида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига яқин жойда 1,6 миллион квадрат метр ер майдони ажратилди.Қурилиши давлат Оммавий Инвестиция Фонди томонидан молиялаштириладиган шаҳарча ҳудудида мусулмонлар учун муқаддас жойларни зиёрат қилиш учун ҳамда ҳаж амалларини бажариш учун келган 200 минг ҳожи жойлашиши мумкин.Ушбу мақсадларда меҳмонхоналардан ташқари шаҳарчада ўз ичига темир йўл ва автобус станцияларини олган замонавий жамоат транспорти тизими ва коммунал хизматлар тармоғини жорий этиш, давлат идоралари, офислари, ҳамда 400 кишига мўлжалланган касалхона қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvIGOcULLoOA0featureyoutu.beembed

15:30 / 28.11.2018 3332
Аллоҳ субуҳанаҳу ва таолога иймон келтирган, Ўзининг амрларига итоатда бўлиб, қайтарган нарсаларидан давоми...

13:36 / 25.01.2017 4289
Оиламизда Мавлид Бизнинг оиламиз жуда ҳам катта. Бизнинг уйда ҳар йили Мавлид ойида Мавлид маросими бўлади. давоми...

13:11 / 12.12.2017 3706
Саратов вилояти мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги Зайд ибн Собит Қуръони карим маркази ёш ўқувчилар давоми...

10:05 / 20.12.2018 4511