Дарс №4: Қироат даражалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим қироатининг учта даражаси бўлиб улар: Таҳқиқ, ҳадр ва тадвирдир.

Таҳқиқ – Жуда секин ва хотиржам ҳолда тажвид аҳкомларига риоя қилиб тадаббур билан ўқишдир.

Хадр – Қуръони каримни тажвид ҳукмларига амал қилган ҳолда тез ўқишдир.

Тадвир – Қуръони каримни тажвид аҳкомларига риоя қилган ҳолда хотиржамлик ва тезлик орасидаги ўртача ҳолатда ўқишдир.

Баъзи уламолар тартилни ҳам қироъат даражаларига қўшганлар. Бу фикрга кўра қироъат даражалари тўртта бўлади.

Тартил – Cекин, хотиржамлик билан маъноларни тадаббур қилган ҳолда тажвидга амал қилиб ўқишдир. Тартил таҳқиқдан кўра тез ва хадрдан кўра секинроқ бўлади.

Бошқалар эса тартилни алоҳида даража эмас, балки у умумий бўлиб, қолган учта даражани ўз ичига олади, деганлар. Чунки Қуръонда тартил билан ўқишга буюрилган. Қуръон калималарини тажвид асосида ўқишлик тартил деб аталганидан кейин, ушбу учта даража (таҳқиқ, ҳадр, тадвир) оят мазмунига киради.

Мавзуга оид мақолалар
Ихлос амалларда ягона Аллоҳ таолонигина қасд қилишдир. Баъзилар «Тоатларда фақат Аллоҳ таолони қасд давоми...

06:16 / 24.11.2016 6284
embedhttpswww.youtube.comwatchvcMAUZ3M5IMembed

02:45 / 08.02.2016 5844
Борлиғимда қирқ икки ой яшаган рўё Амира жуфтим ҳалолим. 1975 йил уни йўқотиб, оғир мусибатга учраганман ва давоми...

10:13 / 24.01.2017 5333
 Муслимлар маконида сен ғурурсан, муслима. Садоқат саройида соф сурурсан, муслима. Сен мустақим манзилга давоми...

14:31 / 12.11.2016 8504