Аллоҳ таоло етмиш минг фариштани бандага вакил қилиб қўйиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки тонг чоғида уч марта «Аъузу биллаҳис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» деса ва «Ҳашр» сурасининг уч оятини ўқиса, Аллоҳ таоло салавот айтадиган етмиш минг фариштани унга вакил қилиб қўяди. Агар ўша куни вафот этса, шаҳид кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади», деб марҳамат қилганлар.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

  1. У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.
  2. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У – Малик, У – Қуддус, У – Салом, У – Мўмин, У – Муҳаймин, У – Азиз, У – Жаббор, У – Мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан покдир.
  3. У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvOC7WFhs6wl0embed

18:00 / 19.04.2017 5030
gallery ids5684,5685,5686,5687,5688,5689,5690,5691,5553,5555,5556,5551,5552 Ҳозиргина хабар қилинишича, кечагина Жанубий Кореяда очилган, давоми...

12:57 / 23.10.2018 6911
Рамазоннинг охирги ўн кунлигидамиз. Мен учун ҳозир бу ойни қандай ўтказаётганим ҳақида ўйлаб кўришнинг давоми...

12:49 / 28.05.2019 4180