Шаъбон ойи рўзаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шаъбон ойи дўстларга муборак бўлсин ! Ўзи бизга ҳайр-баракани, омонликни, гўзал ибодат ва Ўзи рози бўладиган амалларни адо этишликни насиб этсин. Омин ! Ушбу муборак ой Пайғамбаримиз Муҳаммад cоллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойидир. Ушбу ойда кўп саловат айтмоқ лозимдур. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон шаъбон ярми кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар, чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва « Қани истиғфор айтувчи борми?» «Мен унга ризқ берурман». «Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар» Шундай экан, диндошим, ушбу онларни ғанимат билмоқ жуда зарур. Эслатма: Бу йил Шаъбоннинг ярми 12 июндан 13 июнга ўтар кечаси.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ёшлар орасидаги саволжавобда, давоми...

08:12 / 13.12.2016 8264
 Ушбу мавзу ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Билингки, одоб илм таҳсилидаги энг асосий омиллардан биридир. давоми...

21:20 / 02.02.2017 8849
 Бугун 23 май 2018 йилда Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида Пошшахон Эшонхон қизининг Аёл давоми...

22:18 / 23.05.2018 6117
Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни давоми...

09:05 / 28.04.2019 4459